أَخْبَرَنَا مُحَمَّدُ بْنُ حَاتِمٍ قَالَ: حَدَّثَنَا عَبِيدَةُ قَالَ: حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ الأَعْمَشُ عَنْ حَبِيبِ بْنِ أَبِي ثَابِتٍ عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ رَجُلاً مَذَّاءً فَأَمَرْتُ رَجُلاً فَسَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «فِيهِ الْوُضُوءُ»
Бизга Муҳаммад ибн Ҳотим хабар берди, у деди: бизга Абийда ривоят қилди, у деди: бизга Сулаймон ал-Аъмаш, Ҳабиб ибн Абу Собитдан, у Саид ибн Жубайрдан, у ибн Аббосдан, у Али (розияллаҳу анҳу)дан ривоят қилдики, у деди: «Мен мази (кўп) чиқадиган киши эдим. Бас, бир кишига (сўрашни) буюрдим, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан сўради. У: «Унда таҳорат (лозим) бўлади,» дедилар.