أَخْبَرَنَا عَمْرُو بْنُ عَلِيٍّ، قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ حَدَّثَنَا هِشَامُ بْنُ عُرْوَةَ، قَالَ أَخْبَرَنِي أَبِي قَالَ، أَخْبَرَنِي ابْنُ عُمَرَ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " إِذَا طَلَعَ حَاجِبُ الشَّمْسِ فَأَخِّرُوا الصَّلاَةَ حَتَّى تُشْرِقَ وَإِذَا غَابَ حَاجِبُ الشَّمْسِ فَأَخِّرُوا الصَّلاَةَ حَتَّى تَغْرُبَ " .
Бизга Амр ибн Алий хабар бериб деди: бизга Яҳё ибн Саид ривоят қилди, у деди: бизга Ҳишом ибн Урва ривоят қилди, у деди: менга отам хабар бериб деди: менга Ибн Умар хабар бериб деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Қуёшнинг чеккаси (юқори қисми) чиқса, намозни то (қуёш) ёришиб кўтарилгунига қадар кечиктиринглар, қуёшнинг чеккаси ботишни бошласа, намозни то (қуёш) ботгунига қадар кечиктиринглар,» дедилар.