حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، حَدَّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ، عَنْ عُمَرَ بْنِ أَبِي سَلَمَةَ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم لَعَنَ زَوَّارَاتِ الْقُبُورِ . قَالَ وَفِي الْبَابِ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ وَحَسَّانَ بْنِ ثَابِتٍ . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ . وَقَدْ رَأَى بَعْضُ أَهْلِ الْعِلْمِ أَنَّ هَذَا كَانَ قَبْلَ أَنْ يُرَخِّصَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فِي زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَلَمَّا رَخَّصَ دَخَلَ فِي رُخْصَتِهِ الرِّجَالُ وَالنِّسَاءُ . وَقَالَ بَعْضُهُمْ إِنَّمَا كُرِهَ زِيَارَةُ الْقُبُورِ لِلنِّسَاءِ لِقِلَّةِ صَبْرِهِنَّ وَكَثْرَةِ جَزَعِهِنَّ .
Бизга Қутайба ривоят қилди, бизга Абу Авона ривоят қилди, у Умар ибн Абу Саламадан, у отасидан, у Абу Ҳурайрадан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) қабрларни кўп зиёрат қилувчи аёлларни лаънатладилар. (Термизий) деди: бу бобда Ибн Аббос ва Ҳассон ибн Собитдан ҳам (ривоят) бор. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳасан саҳиҳ ҳадисдир. Баъзи илм аҳли бу Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) қабрларни зиёрат қилишга рухсат беришларидан олдин бўлган, рухсат берганларидан кейин эса уларнинг рухсатига эркаклар ҳам, аёллар ҳам кирди, деб ҳисоблаган. Баъзилари эса: аёлларга қабрларни зиёрат қилиш уларнинг сабри камлиги ва жазъ-фиғони (дод-фарёди) кўплиги сабабли ёқтирилмаган, дедилар.