حَدَّثَنَا حُمَيْدُ بْنُ مَسْعَدَةَ الْبَصْرِيُّ، حَدَّثَنَا بِشْرُ بْنُ الْمُفَضَّلِ، حَدَّثَنَا خَالِدُ بْنُ ذَكْوَانَ، عَنِ الرُّبَيِّعِ بِنْتِ مُعَوِّذٍ، قَالَتْ جَاءَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَدَخَلَ عَلَىَّ غَدَاةَ بُنِيَ بِي فَجَلَسَ عَلَى فِرَاشِي كَمَجْلِسِكَ مِنِّي وَجُوَيْرِيَاتٌ لَنَا يَضْرِبْنَ بِدُفُوفِهِنَّ وَيَنْدُبْنَ مَنْ قُتِلَ مِنْ آبَائِي يَوْمَ بَدْرٍ إِلَى أَنْ قَالَتْ إِحْدَاهُنَّ وَفِينَا نَبِيٌّ يَعْلَمُ مَا فِي غَدٍ . فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " اسْكُتِي عَنْ هَذِهِ وَقُولِي الَّذِي كُنْتِ تَقُولِينَ قَبْلَهَا " . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ .
Бизга Ҳумайд ибн Масъада ал-Басрий ривоят қилди, бизга Бишр ибн ал-Муфаззал ривоят қилди, бизга Холид ибн Заквон ривоят қилди, ар-Рубаййиъ бинти Муаввиз(розияллаҳу анҳо)дан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) мен келин бўлиб туширилган тонгда ёнимга кириб келдилар ва сизнинг мендан (ўтирган) жойингиздек менинг тўшагимга ўтирдилар. Бизнинг ёш қизларимиз чилдирмаларини чалиб, Бадр куни ҳалок бўлган оталаримни (эслаб) марсия айтишар эди. Ниҳоят улардан бири: «Бизнинг ичимизда эртага нима бўлишини биладиган Набий бор,» деди. Шунда Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) унга: «Бундан жим бўл (буни айтма) ва шундан олдин айтиб турган нарсангни айт,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.