حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ جَعْفَرٍ، عَنْ حُمَيْدٍ، عَنْ أَنَسٍ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ " لَغَدْوَةٌ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَوْ رَوْحَةٌ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا وَلَقَابُ قَوْسِ أَحَدِكُمْ أَوْ مَوْضِعُ يَدِهِ فِي الْجَنَّةِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا وَلَوْ أَنَّ امْرَأَةً مِنْ نِسَاءِ أَهْلِ الْجَنَّةِ اطَّلَعَتْ إِلَى الأَرْضِ لأَضَاءَتْ مَا بَيْنَهُمَا وَلَمَلأَتْ مَا بَيْنَهُمَا رِيحًا وَلَنَصِيفُهَا عَلَى رَأْسِهَا خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا " . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ صَحِيحٌ .
Бизга Али ибн Ҳужр ривоят қилди, у деди: бизга Исмоил ибн Жаъфар ривоят қилди, у Ҳумайддан, у Анас (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Аллаҳ йўлида бир эрталаб ёки бир кечки (юриш) дунё ва ундаги нарсалардан, албатта, яхшироқдир. Бирортангизнинг камони миқдорича ёки қўли ўрнича жаннатдаги (жой) дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир. Агар жаннат аҳлининг аёлларидан бири ер (аҳли)га кўринса, у иккиси (осмон билан ер) орасини ёритиб юборар ва иккисининг орасини хушбўй ҳидга тўлдириб юборарди, унинг бошидаги рўмоли эса дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис саҳиҳдир.