Сунани Термизий — 2650-ҳадис

Илм китоби · Илм талабасига яхши муомалада бўлиш

2650-ҳадисСунани Термизий · Илм китоби

حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ وَكِيعٍ، حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ الْحَفَرِيُّ، عَنْ سُفْيَانَ، عَنْ أَبِي هَارُونَ الْعَبْدِيِّ، قَالَ كُنَّا نَأْتِي أَبَا سَعِيدٍ فَيَقُولُ مَرْحَبًا بِوَصِيَّةِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ إِنَّ النَّاسَ لَكُمْ تَبَعٌ وَإِنَّ رِجَالاً يَأْتُونَكُمْ مِنْ أَقْطَارِ الأَرَضِينَ يَتَفَقَّهُونَ فِي الدِّينِ فَإِذَا أَتَوْكُمْ فَاسْتَوْصُوا بِهِمْ خَيْرًا ‏"‏ ‏.‏ قَالَ أَبُو عِيسَى قَالَ عَلِيٌّ قَالَ يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ كَانَ شُعْبَةُ يُضَعِّفُ أَبَا هَارُونَ الْعَبْدِيَّ ‏.‏ قَالَ يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ مَا زَالَ ابْنُ عَوْنٍ يَرْوِي عَنْ أَبِي هَارُونَ الْعَبْدِيِّ حَتَّى مَاتَ ‏.‏ قَالَ أَبُو عِيسَى وَأَبُو هَارُونَ اسْمُهُ عُمَارَةُ بْنُ جُوَيْنٍ ‏.‏

Бизга Суфён ибн Вакииъ ривоят қилди, у деди: бизга Абу Довуд ал-Ҳафарий ривоят қилди, у Суфёндан, у Абу Ҳорун ал-Абдийдан (ривоят қилдики), у деди: Биз Абу Саиднинг олдига келар эдик, у: «Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг васияти(га лойиқ кишилар)га марҳабо. Албатта Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): Албатта одамлар сизларга тобедирлар ва албатта ер (ўлка)ларининг (турли) томонларидан кишилар сизларнинг олдингизга динни ўрганиш учун келадилар. Бас, улар олдингизга келганларида, уларга яхшилик (қилишни) тавсия қилиб олинг, дедилар,» дер эди. Абу Исо (Термизий) деди: Али айтди: Яҳё ибн Саид айтди: Шуъба Абу Ҳорун ал-Абдийни заиф санарди. Яҳё ибн Саид айтди: Ибн Авн вафот этгунигача Абу Ҳорун ал-Абдийдан ривоят қилишдан тўхтамади. Абу Исо (Термизий) деди: Абу Ҳоруннинг исми Умора ибн Жувайндир.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Термизий, 2651-ҳадисИлм китоби

Сизларнинг олдингизга машриқ (шарқ) томонидан кишилар (илм) ўрганиб келадилар. Бас, улар олдингизга келганларида, уларга яхшилик (қилишни) тавсия қилиб олинг, Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг…

Саҳиҳи Муслим, 4941-ҳадисҲукумат китоби

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: ‹Сизларнинг орангларда шаҳидни ким деб ҳисоблайсизлар?› дедилар. Улар: ‹Эй Расулуллаҳ, ким Аллаҳ йўлида ўлдирилса, у шаҳиддир› дедилар. У: ‹Ундай бўлса, умматимнинг шаҳидлари…

Сунани Термизий, 3317-ҳадисТафсир китоби

Эй иймон келтирганлар, албатта, аёлларингиз ва болаларингиздан сизларга душман (бўлганлар) бордир, бас, улардан эҳтиёт бўлинглар Булар Макка аҳлидан иймон келтирган кишилардир, улар Набий (соллаллаҳу алайҳи…

Саҳиҳул Бухорий, 7486-ҳадисТавҳид китоби

): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Сизда малоикалар — кечаси (бир гуруҳ) малоикалар, кундузи (бир гуруҳ) малоикалар — навбатлашиб турадилар; улар аср намози ва фажр намозида жамланадилар. Кейин сизда…

Саҳиҳул Бухорий, 7429-ҳадисТавҳид китоби

): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Сизда малоикалар — кечаси (бир гуруҳ) малоикалар, кундузи (бир гуруҳ) малоикалар — навбатлашиб турадилар; улар аср намози ва фажр намозида жамланадилар. Кейин сизда…

Сунани Термизий, 3167-ҳадисТафсир китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ваъз айтиш учун турдилар ва: ‹Эй одамлар, сизлар Аллаҳ ҳузурига яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда жамланасизлар,› дедилар. Сўнг: «Биз дастлабки яратишни қандай бошлаган…