حَدَّثَنَا الْفَضْلُ بْنُ الصَّبَّاحِ الْبَغْدَادِيُّ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ فُضَيْلٍ، عَنْ دَاوُدَ الأَوْدِيِّ، عَنِ الشَّعْبِيِّ، عَنْ عَلْقَمَةَ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَنْظُرَ إِلَى الصَّحِيفَةِ الَّتِي عَلَيْهَا خَاتَمُ مُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم فَلْيَقْرَأْ هَذِهِ الآيَاتِ : ( قُلْ تَعَالَوْا أَتْلُ مَا حَرَّمَ رَبُّكُمْ عَلَيْكُمْ ) الآيَةَ إِلَى قَوْلِهِ : ( لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ ) . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ .
Бизга ал-Фадл ибн ас-Саббоҳ ал-Бағдодий ривоят қилди, бизга Муҳаммад ибн Фудайл ривоят қилди, у Довуд ал-Авдийдан, у аш-Шаъбийдан, у Алқамадан, у Абдуллаҳ (ибн Масъуд розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: Кимни Муҳаммад (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ўз муҳрини босган саҳифага (ёзувга) қараш хурсанд қилса, ушбу оятларни: «Айт: Келинглар, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берай,» (оятини) Унинг: «Шояд тақводор бўлсангиз,» деган сўзига қадар ўқисин. (Энъом сураси, 151-153) Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан ғарибдир.