حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ مُحَمَّدٍ، عَنْ سُهَيْلِ بْنِ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ " إِذَا أَحَبَّ اللَّهُ عَبْدًا نَادَى جِبْرِيلَ إِنِّي قَدْ أَحْبَبْتُ فُلاَنًا فَأَحِبَّهُ قَالَ فَيُنَادِي فِي السَّمَاءِ ثُمَّ تَنْزِلُ لَهُ الْمَحَبَّةُ فِي أَهْلِ الأَرْضِ فَذَلِكَ قَوْلُ اللَّهِ : ( إنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَيَجْعَلُ لَهُمُ الرَّحْمَنُ وُدًّا ) وَإِذَا أَبْغَضَ اللَّهُ عَبْدًا نَادَى جِبْرِيلَ إِنِّي قَدْ أَبْغَضْتُ فُلاَنًا فَيُنَادِي فِي السَّمَاءِ ثُمَّ تَنْزِلُ لَهُ الْبَغْضَاءُ فِي الأَرْضِ " . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ . وَقَدْ رَوَى عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ دِينَارٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ أَبِي صَالِحٍ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم نَحْوَ هَذَا .
Бизга Қутайба ривоят қилди, (у деди:) бизга Абдулазиз ибн Муҳаммад ривоят қилди, у Суҳайл ибн Абу Солиҳдан, у отасидан, у Абу Ҳурайрадан (розияллаҳу анҳу) (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Аллаҳ бир бандани севса, Жибрилга: ‹Мен фалончини севдим, сен ҳам уни сев,› деб нидо қилади. Шунда у осмонда нидо қилади, сўнг у (банда) учун ер аҳли орасига муҳаббат тушади. Бу Аллаҳнинг: «Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганлар учун Раҳмон (қалбларда) муҳаббат пайдо қилади» (Марям сураси, 96) деган сўзидир. Аллаҳ бир бандага ғазаб қилса, Жибрилга: ‹Мен фалончига ғазаб қилдим,› деб нидо қилади. Шунда у осмонда нидо қилади, сўнг у (банда) учун ерда нафрат тушади,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир. Буни Абдурраҳмон ибн Абдуллаҳ ибн Динор отасидан, у Абу Солиҳдан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан шунга ўхшаш ривоят қилган.