حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَامِرِ بْنِ زُرَارَةَ، حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ مُسْهِرٍ، عَنِ الأَعْمَشِ، عَنْ أَبِي قَيْسٍ الأَوْدِيِّ، عَنْ هُزَيْلِ بْنِ شُرَحْبِيلَ الأَوْدِيِّ، قَالَ جَاءَ رَجُلٌ إِلَى أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ وَسَلْمَانَ بْنِ رَبِيعَةَ فَسَأَلَهُمَا عَنِ ابْنَةٍ وَابْنَةِ ابْنٍ وَأُخْتٍ، لأَبٍ وَأُمٍّ فَقَالاَ لاِبْنَتِهِ النِّصْفُ وَلِلأُخْتِ مِنَ الأَبِ وَالأُمِّ النِّصْفُ وَلَمْ يُوَرِّثَا ابْنَةَ الاِبْنِ شَيْئًا وَأْتِ ابْنَ مَسْعُودٍ فَإِنَّهُ سَيُتَابِعُنَا فَأَتَاهُ الرَّجُلُ فَسَأَلَهُ وَأَخْبَرَهُ بِقَوْلِهِمَا فَقَالَ لَقَدْ ضَلَلْتُ إِذًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُهْتَدِينَ وَلَكِنِّي سَأَقْضِي فِيهَا بِقَضَاءِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم لاِبْنَتِهِ النِّصْفُ وَلاِبْنَةِ الاِبْنِ سَهْمٌ تَكْمِلَةُ الثُّلُثَيْنِ وَمَا بَقِيَ فَلِلأُخْتِ مِنَ الأَبِ وَالأُمِّ .
Бизга Абдуллаҳ ибн Омир ибн Зуроро ривоят қилди, бизга Алий ибн Мушир Аъмашдан, у Абу Қайс ал-Авдийдан, у Ҳузайл ибн Шураҳбил ал-Авдийдан ривоят қилди, деди: Бир киши Абу Мусо ал-Ашъарий ва Салмон ибн Робиъа олдига келиб, улардан қиз, ўғилнинг қизи ва ота-она бир опа-сингил ҳақида сўради. Иккаласи: «Қизга ярми, ота-она бир опа-сингилга ярми» дедилар ва ўғилнинг қизига ҳеч нарса мерос қолдирмадилар ва: «Ибн Масъудга бор, у албатта бизга эргашади» дедилар. Ҳалиги киши унинг олдига келиб, сўради ва уларнинг сўзини хабар берди. У: «Ундай бўлса мен албатта адашибман ва тўғри йўл топганлардан эмасман. Лекин мен бу ҳақда Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ҳукмлари билан ҳукм қиламан: қизга ярми, ўғилнинг қизига учдан иккини тўлдириш учун улуш, қолгани эса ота-она бир опа-сингилга» деди.