حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ دَاوُدَ الْعَتَكِيُّ، حَدَّثَنَا حَمَّادٌ، حَدَّثَنَا وَاصِلٌ، مَوْلَى أَبِي عُيَيْنَةَ قَالَ سَمِعْتُ أَبَا جَعْفَرٍ، مُحَمَّدَ بْنَ عَلِيٍّ يُحَدِّثُ عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدُبٍ، أَنَّهُ كَانَتْ لَهُ عَضُدٌ مِنْ نَخْلٍ فِي حَائِطِ رَجُلٍ مِنَ الأَنْصَارِ قَالَ وَمَعَ الرَّجُلِ أَهْلُهُ قَالَ فَكَانَ سَمُرَةُ يَدْخُلُ إِلَى نَخْلِهِ فَيَتَأَذَّى بِهِ وَيَشُقُّ عَلَيْهِ فَطَلَبَ إِلَيْهِ أَنْ يَبِيعَهُ فَأَبَى فَطَلَبَ إِلَيْهِ أَنْ يُنَاقِلَهُ فَأَبَى فَأَتَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَذَكَرَ ذَلِكَ لَهُ فَطَلَبَ إِلَيْهِ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَنْ يَبِيعَهُ فَأَبَى فَطَلَبَ إِلَيْهِ أَنْ يُنَاقِلَهُ فَأَبَى . قَالَ " فَهَبْهُ لَهُ وَلَكَ كَذَا وَكَذَا " . أَمْرًا رَغَّبَهُ فِيهِ فَأَبَى فَقَالَ " أَنْتَ مُضَارٌّ " . فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم لِلأَنْصَارِيِّ " اذْهَبْ فَاقْلَعْ نَخْلَهُ " .
Бизга Сулаймон ибн Довуд ал-Атакий ривоят қилди, бизга Ҳаммод ривоят қилди, бизга Абу Уяйнанинг мавлоси Восил ривоят қилди, у деди: Мен Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Алийдан эшитдим, у Самура ибн Жундубдан ривоят қилар эди: унинг Ансорлардан бир кишининг боғида бир неча туп хурмоси бор эди. У деди: Ўша киши билан бирга унинг оиласи (хотини) бор эди. У деди: Самура хурмосининг олдига кирар ва шу билан ўша кишига озор етар, унга оғир ботарди. Шунда у (Ансорий) Самурадан уни сотишни сўради, у бош тортди. Бошқа жойдаги хурмо билан алмаштиришни сўради, у бош тортди. Кейин у Пайғамбар соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, буни у зотга айтди. Пайғамбар соллаллаҳу алайҳи васаллам ундан (Самурадан) уни сотишни сўрадилар, у бош тортди. Алмаштиришни сўрадилар, у бош тортди. У зот: «Уни унга ҳадя қил, сенга шундай ва шундай (савоб бор)», дедилар — уни қизиқтирадиган ишни (айтдилар) — у бош тортди. Шунда у зот: «Сен зарар етказувчисан», дедилар. Ва Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Ансорийга: «Бор, унинг хурмосини суғуриб (юлиб) ташла», дедилар.