حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مُحَمَّدٍ الْمَرْوَزِيُّ، حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ حُسَيْنٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ يَزِيدَ النَّحْوِيِّ، عَنْ عِكْرِمَةَ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ { يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَقْرَبُوا الصَّلاَةَ وَأَنْتُمْ سُكَارَى } وَ { يَسْأَلُونَكَ عَنِ الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ قُلْ فِيهِمَا إِثْمٌ كَبِيرٌ وَمَنَافِعُ لِلنَّاسِ } نَسَخَتْهُمَا الَّتِي فِي الْمَائِدَةِ { إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنْصَابُ } الآيَةَ .
Бизга Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Марвазий ривоят қилди, бизга Али ибн Ҳусайн ўз отасидан, у Язид ан-Наҳвийдан, у Икримадан, у Ибн Аббосдан ривоят қилди. У айтди: ‹Эй иймон келтирганлар, маст ҳолатингизда намозга яқинлашманглар› ва ‹Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрайдилар. Айт: уларда катта гуноҳ ва одамлар учун манфаатлар бор› оятларини Моида сурасидаги ‹Албатта, хамр, қимор, бутлар...› ояти насх қилди.