حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ صَالِحٍ، قَالَ حَدَّثَنَا ابْنُ وَهْبٍ، قَالَ أَخْبَرَنِي هِشَامُ بْنُ سَعْدٍ، عَنْ زَيْدِ بْنِ أَسْلَمَ، عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " إِنَّ مُوسَى قَالَ يَا رَبِّ أَرِنَا آدَمَ الَّذِي أَخْرَجَنَا وَنَفْسَهُ مِنَ الْجَنَّةِ فَأَرَاهُ اللَّهُ آدَمَ فَقَالَ أَنْتَ أَبُونَا آدَمُ فَقَالَ لَهُ آدَمُ نَعَمْ . قَالَ أَنْتَ الَّذِي نَفَخَ اللَّهُ فِيكَ مِنْ رُوحِهِ وَعَلَّمَكَ الأَسْمَاءَ كُلَّهَا وَأَمَرَ الْمَلاَئِكَةَ فَسَجَدُوا لَكَ قَالَ نَعَمْ . قَالَ فَمَا حَمَلَكَ عَلَى أَنْ أَخْرَجْتَنَا وَنَفْسَكَ مِنَ الْجَنَّةِ فَقَالَ لَهُ آدَمُ وَمَنْ أَنْتَ قَالَ أَنَا مُوسَى . قَالَ أَنْتَ نَبِيُّ بَنِي إِسْرَائِيلَ الَّذِي كَلَّمَكَ اللَّهُ مِنْ وَرَاءِ الْحِجَابِ لَمْ يَجْعَلْ بَيْنَكَ وَبَيْنَهُ رَسُولاً مِنْ خَلْقِهِ قَالَ نَعَمْ . قَالَ أَفَمَا وَجَدْتَ أَنَّ ذَلِكَ كَانَ فِي كِتَابِ اللَّهِ قَبْلَ أَنْ أُخْلَقَ قَالَ نَعَمْ . قَالَ فَفِيمَ تَلُومُنِي فِي شَىْءٍ سَبَقَ مِنَ اللَّهِ تَعَالَى فِيهِ الْقَضَاءُ قَبْلِي " . قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم عِنْدَ ذَلِكَ " فَحَجَّ آدَمُ مُوسَى فَحَجَّ آدَمُ مُوسَى " .
Бизга Аҳмад ибн Солиҳ ривоят қилди. У: бизга ибн Ваҳб ривоят қилди, деди. У: менга Ҳишом ибн Саъд Зайд ибн Асламдан, у отасидан хабар бердики, Умар ибн Хаттоб: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Мусо: ‹Эй Роббим, бизни ва ўзини жаннатдан чиқарган Одамни бизга кўрсат› деди. Шунда Аллаҳ унга Одамни кўрсатди. У: ‹Сен отамиз Одаммисан?› деди. Одам унга: ‹Ҳа› деди. У: ‹Сен Аллаҳ Ўз руҳидан пуфлаган, сенга барча исмларни ўргатган ва малоикаларга буюриб, улар сенга сажда қилган кишимисан?› деди. У: ‹Ҳа› деди. У: ‹Бизни ва ўзингни жаннатдан чиқаришингга нима сабаб бўлди?› деди. Одам унга: ‹Сен кимсан?› деди. У: ‹Мен Мусоман› деди. (Одам): ‹Сен Бани Исроил пайғамбари — Аллаҳ сени парда ортидан, сен билан Ўзи орасига махлуқотидан бирор элчи қўймай (бевосита) гаплашган кишимисан?› деди. У: ‹Ҳа› деди. (Одам): ‹Бу (иш) мен яратилишимдан олдин Аллаҳнинг китобида (ёзилган) бўлганини топмадингми?› деди. У: ‹Ҳа› деди. (Одам): ‹Унда мендан олдин Аллаҳ таолодан ҳукми ўтиб бўлган бир нарсада мени нега маломат қиласан?› деди» дедилар, деди. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам шу ўринда: «Шунда Одам Мусони енгди, Одам Мусони енгди» дедилар.