حَدَّثَنَا آدَمُ، قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، قَالَ حَدَّثَنِي ابْنُ الأَصْبَهَانِيِّ، قَالَ سَمِعْتُ أَبَا صَالِحٍ، ذَكْوَانَ يُحَدِّثُ عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ،. قَالَتِ النِّسَاءُ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم غَلَبَنَا عَلَيْكَ الرِّجَالُ، فَاجْعَلْ لَنَا يَوْمًا مِنْ نَفْسِكَ. فَوَعَدَهُنَّ يَوْمًا لَقِيَهُنَّ فِيهِ، فَوَعَظَهُنَّ وَأَمَرَهُنَّ، فَكَانَ فِيمَا قَالَ لَهُنَّ " مَا مِنْكُنَّ امْرَأَةٌ تُقَدِّمُ ثَلاَثَةً مِنْ وَلَدِهَا إِلاَّ كَانَ لَهَا حِجَابًا مِنَ النَّارِ ". فَقَالَتِ امْرَأَةٌ وَاثْنَيْنِ فَقَالَ " وَاثْنَيْنِ ".
Бизга Одам ривоят қилди, у деди: бизга Шуъба ривоят қилди, у деди: менга Ибн ал-Асбаҳоний ривоят қилди, у деди: мен Абу Солиҳ Заквонни Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилиб (гапирганини) эшитдим: Аёллар Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га: «Биздан (кўра) эркаклар сизни эгаллаб олди; ўзингиздан бизга (ҳам) бир кун ажратинг,» дедилар. Шунда у киши уларга бир кунни ваъда қилиб, ўша куни улар билан учрашдилар, уларга ваъз қилиб, (яхшиликка) буюрдилар. У киши уларга айтгани ичида шу (ҳам) бор эди: «Сизлардан қайси бир аёл уч фарзандини (вафот этиб, ўзидан) олдинга юборса, албатта улар унга дўзахдан тўсиқ (парда) бўлади.» Бир аёл: «Иккитасини-чи?» деди. У: «Иккитасини ҳам,» дедилар.