Саҳиҳул Бухорий — 1099-ҳадис

Намозни қисқартириш · Фарз намоз учун тушиши

1099-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Намозни қисқартириш

حَدَّثَنَا مُعَاذُ بْنُ فَضَالَةَ، قَالَ حَدَّثَنَا هِشَامٌ، عَنْ يَحْيَى، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ ثَوْبَانَ، قَالَ حَدَّثَنِي جَابِرُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يُصَلِّي عَلَى رَاحِلَتِهِ نَحْوَ الْمَشْرِقِ فَإِذَا أَرَادَ أَنْ يُصَلِّيَ الْمَكْتُوبَةَ نَزَلَ فَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ‏.‏

Муоз ибн Фазола бизга айтди: Ҳишом бизга айтди, Яҳёдан, у Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Савбондан: Жобир ибн Абдуллаҳ менга айтди: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам улови устида шарқ томонга (қараб нафл) намоз ўқир эдилар, фарзни ўқимоқчи бўлсалар, тушиб қиблага юзланар эдилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Абу Довуд, 1225-ҳадисСафардаги намоз ҳукмлари

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам сафарга чиқиб нафл ўқишни хоҳласалар, туяларини қиблага қаратиб такбир айтар, сўнгра улови қайси томонга юзлантирса, ўша томонга ўқир эдилар.

Саҳиҳул Бухорий, 747-ҳадисАзон китоби

Улар Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқисалар, у зот рукудан бошини кўтарганларида, у зотни сажда қилганини кўргунларинча тик турар эдилар.

Сунани Абу Довуд, 709-ҳадисНамоз китоби

ки, Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган эдилар. Бир улоқ олдиларидан ўтмоқчи бўлди, улар эса ундан сақланиб (тўсиб) турдилар.

Сунани Абу Довуд, 1224-ҳадисСафардаги намоз ҳукмлари

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам улов устида қайси томонга юзланган бўлсалар, нафл ўқир ва унинг устида витр ўқир эдилар, фақат фарз намозини унинг устида ўқимас эдилар.

Саҳиҳул Бухорий, 1094-ҳадисНамозни қисқартириш

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам (уловга) минган ҳолда — қибладан бошқа томонга — нафл намозни ўқир эдилар.

Саҳиҳул Бухорий, 1098-ҳадисНамозни қисқартириш

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам улов устида — қаёққа юзланса ўша томонга — (нафл) намоз ўқир, унда витр ўқир эдилар, фақат унда фарзни ўқимас эдилар.