حَدَّثَنَا أَبُو الْيَمَانِ، أَخْبَرَنَا شُعَيْبٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، قَالَ أَخْبَرَنِي سَعِيدُ بْنُ الْمُسَيَّبِ، وَأَبُو سَلَمَةَ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ، قَالَ قَامَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم حِينَ أَنْزَلَ اللَّهُ {وَأَنْذِرْ عَشِيرَتَكَ الأَقْرَبِينَ} قَالَ " يَا مَعْشَرَ قُرَيْشٍ ـ أَوْ كَلِمَةً نَحْوَهَا ـ اشْتَرُوا أَنْفُسَكُمْ، لاَ أُغْنِي عَنْكُمْ مِنَ اللَّهِ شَيْئًا، يَا بَنِي عَبْدِ مَنَافٍ، لاَ أُغْنِي عَنْكُمْ مِنَ اللَّهِ شَيْئًا، يَا عَبَّاسُ بْنَ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ، لاَ أُغْنِي عَنْكَ مِنَ اللَّهِ شَيْئًا، وَيَا صَفِيَّةُ عَمَّةَ رَسُولِ اللَّهِ، لاَ أُغْنِي عَنْكِ مِنَ اللَّهِ شَيْئًا وَيَا فَاطِمَةُ بِنْتَ مُحَمَّدٍ سَلِينِي مَا شِئْتِ مِنْ مَالِي، لاَ أُغْنِي عَنْكِ مِنَ اللَّهِ شَيْئًا ". تَابَعَهُ أَصْبَغُ عَنِ ابْنِ وَهْبٍ عَنْ يُونُسَ عَنِ ابْنِ شِهَابٍ.
Абул Ямон, Шуъайбдан, у Зуҳрийдан: Менга Саид ибн Мусайяб ва Абу Салама ибн Абдураҳмон хабар беришларича, Абу Ҳурайра айтди: Аллаҳ «Энг яқин қариндошларингни огоҳлантир» оятини нозил қилганда Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб: «Эй Қурайш жамоаси — ёки шунга ўхшаш сўз — ўзларингизни (дўзахдан) сотиб олинг, мен Аллаҳ ҳузурида сизлардан ҳеч нарсани даф қила олмайман. Эй Абдуманоф ўғиллари, мен сизлардан Аллаҳ (азоби)дан ҳеч нарсани даф қила олмайман. Эй Аббос ибн Абдулмутталиб, мен сендан Аллаҳ (азоби)дан ҳеч нарсани даф қила олмайман. Эй Сафийя, Расулуллаҳ аммаси, мен сендан Аллаҳ (азоби)дан ҳеч нарсани даф қила олмайман. Эй Фотима бинти Муҳаммад, мол-мулкимдан хоҳлаганингни мендан сўра, аммо мен сендан Аллаҳ (азоби)дан ҳеч нарсани даф қила олмайман» дедилар.