Саҳиҳул Бухорий — 4816-ҳадис

Пайғамбарнинг Қуръан тафсири · Аъзоларингиз қаршингизга гувоҳлик беради

4816-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Пайғамбарнинг Қуръан тафсири

حَدَّثَنَا الصَّلْتُ بْنُ مُحَمَّدٍ، حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ زُرَيْعٍ، عَنْ رَوْحِ بْنِ الْقَاسِمِ، عَنْ مَنْصُورٍ، عَنْ مُجَاهِدٍ، عَنْ أَبِي مَعْمَرٍ، عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ، ‏{‏وَمَا كُنْتُمْ تَسْتَتِرُونَ أَنْ يَشْهَدَ، عَلَيْكُمْ سَمْعُكُمْ‏}‏ الآيَةَ كَانَ رَجُلاَنِ مِنْ قُرَيْشٍ وَخَتَنٌ لَهُمَا مِنْ ثَقِيفَ، أَوْ رَجُلاَنِ مِنْ ثَقِيفَ وَخَتَنٌ لَهُمَا مِنْ قُرَيْشٍ فِي بَيْتٍ فَقَالَ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ أَتُرَوْنَ أَنَّ اللَّهَ يَسْمَعُ حَدِيثَنَا قَالَ بَعْضُهُمْ يَسْمَعُ بَعْضَهُ‏.‏ وَقَالَ بَعْضُهُمْ لَئِنْ كَانَ يَسْمَعُ بَعْضَهُ لَقَدْ يَسْمَعُ كُلَّهُ‏.‏ فَأُنْزِلَتْ ‏{‏وَمَا كُنْتُمْ تَسْتَتِرُونَ أَنْ يَشْهَدَ عَلَيْكُمْ سَمْعُكُمْ وَلاَ أَبْصَارُكُمْ‏}‏ الآية

Салт ибн Муҳаммад, Язид ибн Зурайъдан, у Равҳ ибнул Қосимдан, у Мансурдан, у Мужоҳиддан, у Абу Маъмардан, у Ибн Масъуддан ривоят қилади: «Сизлар қулоқларингиз, кўзларингиз... сизларга қарши гувоҳлик беришидан яширинмас эдингиз» ояти (ҳақида): Қурайшдан икки киши ва уларнинг Сақиф (қабиласи)дан бўлган куёви, ёки Сақифдан икки киши ва уларнинг Қурайшдан бўлган куёви бир уйда эдилар. Улардан бири бирига: Аллаҳ бизнинг гапимизни эшитади деб ўйлайсизми? деди. Бири: Баъзисини эшитади, деди. Бири эса: Агар баъзисини эшитса, ҳаммасини эшитади, деди. Шунда «Сизлар қулоқларингиз, кўзларингиз... сизларга қарши гувоҳлик беришидан яширинмас эдингиз» ояти нозил бўлди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 4817-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Сизлар қулоқларингиз, кўзларингиз ва териларингиз сизларга қарши гувоҳлик беришидан яширинмас эдингиз

Саҳиҳул Бухорий, 7521-ҳадисТавҳид китоби

Қулоқларингиз, кўзларингиз ва териларингиз сизнинг зиёнингизга гувоҳлик беришидан (қўрқиб) яшириниб (гуноҳ қилмас) эмас эдингиз...

Саҳиҳул Бухорий, 638-ҳадисАзон китоби

Намозга иқомат айтилса, мени кўрмагунингизча турманг, ва сизларга вазминлик лозим

Саҳиҳул Бухорий, 4722-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Намозингда овозни баланд қилма ва уни пасайтирма ҳам Намозингда овозни баланд қилма ва уни пасайтирма ҳам буларнинг орасида бир йўл тут

Сунани Термизий, 517-ҳадисЖума куни китоби

Намоз иқомати айтилганда, мени кўрмагунингизча турманглар, Намоз иқомати айтилганда, мени кўрмагунингизча турманглар,

Сунани Абу Довуд, 630-ҳадисНамоз китоби

Эй аёллар жамоаси, эркаклар бошларини кўтармагунча сизлар бошларингизни кўтарманглар