وَأَنَّ عَبْدَ اللَّهِ حَدَّثَهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم اسْتَقْبَلَ فُرْضَتَىِ الْجَبَلِ الَّذِي بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجَبَلِ الطَّوِيلِ نَحْوَ الْكَعْبَةِ، فَجَعَلَ الْمَسْجِدَ الَّذِي بُنِيَ ثَمَّ يَسَارَ الْمَسْجِدِ بِطَرَفِ الأَكَمَةِ، وَمُصَلَّى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَسْفَلَ مِنْهُ عَلَى الأَكَمَةِ السَّوْدَاءِ، تَدَعُ مِنَ الأَكَمَةِ عَشَرَةَ أَذْرُعٍ أَوْ نَحْوَهَا، ثُمَّ تُصَلِّي مُسْتَقْبِلَ الْفُرْضَتَيْنِ مِنَ الْجَبَلِ الَّذِي بَيْنَكَ وَبَيْنَ الْكَعْبَةِ.
Абдуллаҳ унга айтдики: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам ўзи билан узун тоғ орасидаги тоғнинг икки тирқишини Каъба томонга қаратиб турдилар. У ерда қурилган масжидни тепалик четидаги масжиднинг чап томонига қилдилар. Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг намозгоҳлари ундан қуйироқда қора тепалик устида эди. Тепаликдан ўн тирсак ёки шунга яқин (жой) қолдириб, сўнг сен билан Каъба орасидаги тоғнинг икки тирқишини қаратиб намоз ўқийсан.