Саҳиҳул Бухорий — 4999-ҳадис

Қуръан фазилатлари · Саҳобалардан бўлган қорилар

4999-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Қуръан фазилатлари

حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ عُمَرَ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ عَمْرٍو، عَنْ إِبْرَاهِيمَ، عَنْ مَسْرُوقٍ، ذَكَرَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَمْرٍو عَبْدَ اللَّهِ بْنَ مَسْعُودٍ فَقَالَ لاَ أَزَالُ أُحِبُّهُ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ خُذُوا الْقُرْآنَ مِنْ أَرْبَعَةٍ مِنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ وَسَالِمٍ وَمُعَاذٍ وَأُبَىِّ بْنِ كَعْبٍ ‏"‏‏.‏

Ҳафс ибн Умар, Шуъбадан, у Амрдан, у Иброҳимдан, у Масруқдан ривоят қилади: Абдуллаҳ ибн Амр Абдуллаҳ ибн Масъудни зикр қилиб: Мен уни доимо севаман, Набий соллаллаҳу алайҳи васалламни: «Қуръанни тўрт кишидан олинг: Абдуллаҳ ибн Масъуд, Солим, Муоз ва Убайй ибн Каъбдан» деганларини эшитдим, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Термизий, 3810-ҳадисФазилатлар китоби

Қуръанни тўрт кишидан олинглар: ибн Масъуддан, Убай ибн Каъбдан, Муоз ибн Жабалдан ва Абу Ҳузайфанинг озод қилган қули Салимдан,

Саҳиҳи Муслим, 6338-ҳадисСаҳобалар фазилатлари

Қуръанни тўрт кишидан ўрганиб ўқинг: Ибн Масъуддан, Абу Ҳузайфанинг озод қилган қули Солимдан, Убай ибн Каъбдан ва Муоз ибн Жабалдан.

Саҳиҳул Бухорий, 3806-ҳадисАнсорлар фазилатлари

Қуръанни тўрт (киши)дан ўрганинглар: Ибн Масъуддан, Абу Ҳузайфанин мавлоси Салимдан, Убайдан ва Муоз ибн Жабалдан

Саҳиҳи Муслим, 6335-ҳадисСаҳобалар фазилатлари

Қуръанни тўрт кишидан ўқиб олинг: Ибн Умму Абддан — у зот ундан бошладилар — Убай ибн Каъбдан, Абу Ҳузайфанинг озод қилган қули Солимдан ва Муоз ибн Жабалдан. яқулу

Саҳиҳи Муслим, 6334-ҳадисСаҳобалар фазилатлари

унинг ҳузурида Қуръанни тўрт кишидан олинг: Ибн Умму Абддан — у зот ундан бошладилар — Муоз ибн Жабалдан, Убай ибн Каъбдан ва Абу Ҳузайфанинг озод қилган қули Солимдан.

Саҳиҳул Бухорий, 3760-ҳадисСаҳобалар китоби

Албатта, сизлардан менга энг севимлингиз ахлоқи энг гўзалингиздир Қуръанни тўрт (киши)дан ўрганинглар (қироатларини олинглар): Абдуллаҳ ибн Масъуддан, Абу Ҳузайфанин мавлоси Салимдан, Убай ибн Каъбдан ва Муоз ибн…