حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا جَرِيرٌ، عَنْ مُوسَى بْنِ أَبِي عَائِشَةَ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ ـ رضى الله عنهما ـ فِي قَوْلِهِ {لاَ تُحَرِّكْ بِهِ لِسَانَكَ لِتَعْجَلَ بِهِ} قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا نَزَلَ جِبْرِيلُ بِالْوَحْىِ وَكَانَ مِمَّا يُحَرِّكُ بِهِ لِسَانَهُ وَشَفَتَيْهِ فَيَشْتَدُّ عَلَيْهِ وَكَانَ يُعْرَفُ مِنْهُ، فَأَنْزَلَ اللَّهُ الآيَةَ الَّتِي فِي {لاَ أُقْسِمُ بِيَوْمِ الْقِيَامَةِ} {لاَ تُحَرِّكْ بِهِ لِسَانَكَ لِتَعْجَلَ بِهِ * إِنَّ عَلَيْنَا جَمْعَهُ وَقُرْآنَهُ * فَإِذَا قَرَأْنَاهُ فَاتَّبِعْ قُرْآنَهُ} فَإِذَا أَنْزَلْنَاهُ فَاسْتَمِعْ {ثُمَّ إِنَّ عَلَيْنَا بَيَانَهُ} قَالَ إِنَّ عَلَيْنَا أَنْ نُبَيِّنَهُ بِلِسَانِكَ. قَالَ وَكَانَ إِذَا أَتَاهُ جِبْرِيلُ أَطْرَقَ، فَإِذَا ذَهَبَ قَرَأَهُ كَمَا وَعَدَهُ اللَّهُ.
Қутайба ибн Саид, Жарирдан, у Мусо ибн Абу Оишадан, у Саид ибн Жубайрдан, у Ибн Аббосдан (розияллаҳу анҳумо) Аллаҳ таолонинг «Уни шошилиб олиш учун тилингни ҳаракатга келтирма» деган сўзи ҳақида ривоят қилади: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Жибрил ваҳий билан нозил бўлганда тили ва лабларини ҳаракатга келтирардилар, бу унга қийин эди ва бу ундан билинарди. Шунда Аллаҳ «Ла уқсиму би явмил қиёма» (сураси)даги оятни нозил қилди: «Уни шошилиб олиш учун тилингни ҳаракатга келтирма, албатта уни жамлаб, ўқитиб қўйиш Бизнинг зиммамизда. Бас, қачон уни ўқисак, унинг қироатига эргаш» — қачон уни нозил қилсак, қулоқ сол; «сўнг уни баён қилиш Бизнинг зиммамизда» — уни тилингда баён қилиш Бизнинг зиммамизда, деди. (Ибн Аббос): У киши Жибрил келганда (жим) тинглаб турардилар, у кетганда уни Аллаҳ ваъда қилганидек ўқирдилар, деди.