Саҳиҳул Бухорий — 5160-ҳадис

Никоҳ китоби · Кундузи тантанасиз никоҳ қўшиш

5160-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Никоҳ китоби

حَدَّثَنِي فَرْوَةُ بْنُ أَبِي الْمَغْرَاءِ، حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ مُسْهِرٍ، عَنْ هِشَامٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ قَالَتْ تَزَوَّجَنِي النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فَأَتَتْنِي أُمِّي فَأَدْخَلَتْنِي الدَّارَ، فَلَمْ يَرُعْنِي إِلاَّ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ضُحًى‏.‏

Фарва ибн Абул Мағро, Али ибн Муширдан, у Ҳишомдан, у отасидан, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) ривоят қилади: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам менга уйландилар, онам менга келиб, мени (келинлик) уйига киритди. Мени фақат чошт пайтида (келган) Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам (дан бошқа ҳеч нарса) чўчитмади, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 3548-ҳадисТалоқ китоби

эрим уни қатъий (қайтариб бўлмайдиган) талоқ билан талоқ қилди, шунда у эри билан турар жой ва нафақа хусусида Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га арз қилди. У деди: (Набий) менга на турар жой, на нафақа…

Саҳиҳул Бухорий, 6302-ҳадисИжозат сўраш

У: Мен ўзимни Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам билан бирга (кўрдйм): ўз қўлим билан бир уй (чайла) қурдйм, у мени ёмғирдан тўсар, қуёшдан соялар эди; менга Аллаҳнинг махлуқотидан ҳеч ким ёрдам бермади, деди.

Саҳиҳул Бухорий, 5156-ҳадисНикоҳ китоби

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам менга уйландилар, онам менга келиб, мени (келинлик) уйига киритди. Мана уйда Ансордан аёллар бор эди. Улар: Хайр ва барака устида, энг яхши бахт (қуш) устида (келдинг), дедилар.

Сунани Термизий, 841-ҳадисҲаж китоби

Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Маймунага ҳалол ҳолида уйландилар, Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) менга ҳалол ҳолатларида уйландилар,

Саҳиҳи Муслим, 2621-ҳадисРўза китоби

Қайтадан (қазо) тутгин Албатта Анас менга — Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ашоблари сафар қилар ва рўзадор ифтор қилувчини, ифтор қилувчи эса рўзадорни айбламас эди, деб — хабар берди

Саҳиҳи Муслим, 4211-ҳадисВасият китоби

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримга мени йўқлаб кирдилар. Сўнг Зуҳрий ҳадиси маъносида зикр қилди ва Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг Саъд ибн Хавла ҳақидаги сўзларини зикр қилмади, фақат у: У…