Саҳиҳул Бухорий — 5429-ҳадис

Таом китоби · Таомни зикр қилиш

5429-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Таом китоби

حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ، حَدَّثَنَا مَالِكٌ، عَنْ سُمَىٍّ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ السَّفَرُ قِطْعَةٌ مِنَ الْعَذَابِ، يَمْنَعُ أَحَدَكُمْ نَوْمَهُ وَطَعَامَهُ، فَإِذَا قَضَى نَهْمَتَهُ مِنْ وَجْهِهِ فَلْيُعَجِّلْ إِلَى أَهْلِهِ ‏"‏‏.‏

Абу Нуъайм, Моликдан, у Сумайдан, у Абу Солиҳдан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилди: «Сафар — азобнинг бир бўлагидир, у бирингизни уйқуси ва таомидан тўсади. Бас, қачон ўз юмушини (мақсадини) адо этса, аҳлига (уйига) шошилсин» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам