Саҳиҳул Бухорий — 5500-ҳадис

Ов ва сўйиш · Аллаҳ номи билан сўйсин деган ҳадис

5500-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ов ва сўйиш

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، حَدَّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ، عَنِ الأَسْوَدِ بْنِ قَيْسٍ، عَنْ جُنْدَبِ بْنِ سُفْيَانَ الْبَجَلِيِّ، قَالَ ضَحَّيْنَا مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم أُضْحِيَّةً ذَاتَ يَوْمٍ فَإِذَا أُنَاسٌ قَدْ ذَبَحُوا ضَحَايَاهُمْ قَبْلَ الصَّلاَةِ فَلَمَّا انْصَرَفَ رَآهُمُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُمْ قَدْ ذَبَحُوا قَبْلَ الصَّلاَةِ فَقَالَ ‏ "‏ مَنْ ذَبَحَ قَبْلَ الصَّلاَةِ فَلْيَذْبَحْ مَكَانَهَا أُخْرَى، وَمَنْ كَانَ لَمْ يَذْبَحْ حَتَّى صَلَّيْنَا فَلْيَذْبَحْ عَلَى اسْمِ اللَّهِ ‏"‏‏.‏

Қутайба, Абу Авонадан, у Асвад ибн Қайсдан, у Жундаб ибн Суфён Бажалийдан ривоят қилади: У: Биз Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам билан бир куни қурбонлик сўйдик. Мана баъзи одамлар ўз қурбонликларини намоздан олдин сўйган эдилар. (Набий намоздан) қайтганларида, уларни намоздан олдин сўйганларини кўриб: «Ким намоздан олдин сўйган бўлса, ўша (қурбонлик) ўрнига бошқасини сўйсин; ким биз намоз ўқигунимизча сўймаган бўлса, Аллаҳнинг исми (билан, намоздан кейин) сўйсин» дедилар, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 4398-ҳадисҚурбонликлар китоби

Ким намоздан олдин сўйган бўлса, унинг ўрнига бошқасини сўйсин. Ким биз намоз ўқигунча сўймаган бўлса, Аллаҳ азза ва жалланинг исми билан сўйсин,

Саҳиҳи Муслим, 5064-ҳадисҚурбонлик китоби

Ким қурбонлигини мен намоз ўқишдан - ёки: биз намоз ўқишдан - олдин сўйган бўлса, унинг ўрнига бошқасини сўйсин. Ким ҳали сўймаган бўлса, Аллаҳнинг номи билан сўйсин

Саҳиҳул Бухорий, 985-ҳадисИкки ҳайит намози

Ким намоз ўқишдан олдин сўйса, унинг ўрнига бошқасини сўйсин. Ким сўймаган бўлса, Аллаҳ номи билан сўйсин

Саҳиҳи Муслим, 5067-ҳадисҚурбонлик китоби

Ким намоз ўқишдан олдин сўйган бўлса, унинг ўрнига қайта сўйсин. Ким ҳали сўймаган бўлса, Аллаҳнинг номи билан сўйсин

Саҳиҳи Муслим, 5065-ҳадисҚурбонлик китоби

Ким намоздан олдин сўйган бўлса, унинг ўрнига бир қўй сўйсин. Ким ҳали сўймаган бўлса, Аллаҳнинг номи билан сўйсин

Сунани Насоий, 4368-ҳадисҚурбонликлар китоби

Ким намоздан олдин сўйган бўлса, унинг ўрнига (яна) бир қўй сўйсин, ким ҳали сўймаган бўлса, Аллаҳ азза ва жалланинг номи билан сўйсин,