حَدَّثَنَا الْحَسَنُ بْنُ مُدْرِكٍ، قَالَ حَدَّثَنِي يَحْيَى بْنُ حَمَّادٍ، أَخْبَرَنَا أَبُو عَوَانَةَ، عَنْ عَاصِمٍ الأَحْوَلِ، قَالَ رَأَيْتُ قَدَحَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم عِنْدَ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، وَكَانَ قَدِ انْصَدَعَ فَسَلْسَلَهُ بِفِضَّةٍ قَالَ وَهْوَ قَدَحٌ جَيِّدٌ عَرِيضٌ مِنْ نُضَارٍ. قَالَ قَالَ أَنَسٌ لَقَدْ سَقَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فِي هَذَا الْقَدَحِ أَكْثَرَ مِنْ كَذَا وَكَذَا. قَالَ وَقَالَ ابْنُ سِيرِينَ إِنَّهُ كَانَ فِيهِ حَلْقَةٌ مِنْ حَدِيدٍ فَأَرَادَ أَنَسٌ أَنْ يَجْعَلَ مَكَانَهَا حَلْقَةً مِنْ ذَهَبٍ أَوْ فِضَّةٍ فَقَالَ لَهُ أَبُو طَلْحَةَ لاَ تُغَيِّرَنَّ شَيْئًا صَنَعَهُ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَتَرَكَهُ.
Ҳасан ибн Мудрик, Яҳё ибн Ҳаммоддан: Бизга Абу Авона, у Осим Аҳвалдан хабар берди: У: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг қадаҳини Анас ибн Моликнинг олдида кўрдим, у (қадаҳ) ёрилган эди, уни кумуш билан улаб (банд қилиб) қўйган эди, деди. У: У сариқ (назр) ёғочдан ясалган яхши, кенг қадаҳ эди, деди. У: Анас: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламга мана шу қадаҳда бунча-бунча (кўп) марта (сув) ичирдим, деди, деди. У: Ибн Сийрин: Унда темирдан бир ҳалқа бор эди, Анас унинг ўрнига олтин ёки кумушдан ҳалқа қўймоқчи бўлди, Абу Талҳа унга: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ясаган нарсани асло ўзгартирма, деди, шунда у уни (ўша ҳолда) қўйди, деди, деди.