Саҳиҳул Бухорий — 5670-ҳадис

Беморлар китоби · Касал болани дуо учун олиб бориш

5670-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Беморлар китоби

حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ حَمْزَةَ، حَدَّثَنَا حَاتِمٌ ـ هُوَ ابْنُ إِسْمَاعِيلَ ـ عَنِ الْجُعَيْدِ، قَالَ سَمِعْتُ السَّائِبَ، يَقُولُ ذَهَبَتْ بِي خَالَتِي إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَتْ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ ابْنَ أُخْتِي وَجِعٌ فَمَسَحَ رَأْسِي وَدَعَا لِي بِالْبَرَكَةِ، ثُمَّ تَوَضَّأَ فَشَرِبْتُ مِنْ وَضُوئِهِ وَقُمْتُ خَلْفَ ظَهْرِهِ فَنَظَرْتُ إِلَى خَاتَمِ النُّبُوَّةِ بَيْنَ كَتِفَيْهِ مِثْلَ زِرِّ الْحَجَلَةِ‏.‏

Иброҳим ибн Ҳамза, Ҳотимдан — у Ибн Исмоил — у Жуъайддан: Соибни эшитдим: У: Холам мени Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига олиб борди ва: Эй Расулуллаҳ, жияним касал, деди. У киши бошимни сурдилар ва мен учун барака(ли) дуо қилдилар, сўнг таҳорат олдилар, мен у кишининг таҳорат (сув)идан ичдим, сўнг у кишининг орқасида турдим ва икки кураги орасида каклик тухумидек нубувват муҳрини кўрдим, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 6352-ҳадисДуо китоби

. У киши бошимни сурдилар ва мен учун барака(ли) дуо қилдилар, сўнг таҳорат олдилар, мен у кишининг таҳорат (суви)дан ичдйм, сўнг у кишининг орқаси ортида турдйм, икки кураги орасида — каклик тухумидек — муҳрини…

Саҳиҳул Бухорий, 190-ҳадисТаҳорат китоби

. Шунда у киши бошимга маш тортиб, менга барака (сўраб) дуо қилдилар, сўнг таҳорат қилдилар; мен уларнинг таҳорат (суви)дан ичдим. Кейин ортларида туриб, икки кураклари орасидаги нубувват муҳрини — каклик…

Саҳиҳи Муслим, 6087-ҳадисФазилатлар китоби

. У зот бошимни сийпаладилар ва менга барака тилаб дуо қилдилар. Сўнг таҳорат олдилар, мен у зотнинг таҳорат сувидан ичдим. Сўнг орқаларида турдим ва икки елкалари орасидаги муҳрни кўрдим, у худди каптар тухуми…

Сунани Насоий, 379-ҳадисҲайз ва истиҳоза китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) менга идишни узатардилар, мен ҳайзли ҳолимда ундан ичардим, сўнг уни (қайтариб) берардим. Шунда у оғзим теган жойни излаб топиб, уни ўз оғизларига қўярдилар.

Сунани Абу Довуд, 129-ҳадисТаҳорат китоби

Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламни таҳорат қилаётганини кўрдим — деди у — У бошини масаҳ қилди: олдидагини ҳам, орқадагини ҳам, икки чаккасини ва икки қулоғини бир марта масаҳ қилди.

Саҳиҳи Муслим, 630-ҳадисТаҳорат китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ҳожатини чиқариш учун чиқди; у қайтганида мен уни идиш билан қарши олдим ва устига (сув) қуйдим; у қўлларини ювди, кейин юзини ювди, кейин икки билакларини ювмоқчи…