Саҳиҳул Бухорий — 6352-ҳадис

Дуо китоби · Болаларга барака тилаб бошларини силаш

6352-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Дуо китоби

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا حَاتِمٌ، عَنِ الْجَعْدِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، قَالَ سَمِعْتُ السَّائِبَ بْنَ يَزِيدَ، يَقُولُ ذَهَبَتْ بِي خَالَتِي إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَتْ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ ابْنَ أُخْتِي وَجِعٌ‏.‏ فَمَسَحَ رَأْسِي، وَدَعَا لِي بِالْبَرَكَةِ، ثُمَّ تَوَضَّأَ فَشَرِبْتُ مِنْ وَضُوئِهِ، ثُمَّ قُمْتُ خَلْفَ ظَهْرِهِ، فَنَظَرْتُ إِلَى خَاتَمِهِ بَيْنَ كَتِفَيْهِ مِثْلَ زِرِّ الْحَجَلَةِ‏.‏

Қутайба ибн Саид, Ҳотимдан, у Жаъд ибн Абдураҳмондан ривоят қилади: Соиб ибн Язидни шундай деяётганини эшитдйм: Холам мени Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига олиб борди ва: Эй Расулуллаҳ, жияним касал, деди. У киши бошимни сурдилар ва мен учун барака(ли) дуо қилдилар, сўнг таҳорат олдилар, мен у кишининг таҳорат (суви)дан ичдйм, сўнг у кишининг орқаси ортида турдйм, икки кураги орасида — каклик тухумидек — муҳрини (нубувват муҳрини) кўрдйм.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 5670-ҳадисБеморлар китоби

. У киши бошимни сурдилар ва мен учун барака(ли) дуо қилдилар, сўнг таҳорат олдилар, мен у кишининг таҳорат (сув)идан ичдим, сўнг у кишининг орқасида турдим ва икки кураги орасида каклик тухумидек нубувват…

Саҳиҳул Бухорий, 190-ҳадисТаҳорат китоби

. Шунда у киши бошимга маш тортиб, менга барака (сўраб) дуо қилдилар, сўнг таҳорат қилдилар; мен уларнинг таҳорат (суви)дан ичдим. Кейин ортларида туриб, икки кураклари орасидаги нубувват муҳрини — каклик…

Саҳиҳи Муслим, 6087-ҳадисФазилатлар китоби

. У зот бошимни сийпаладилар ва менга барака тилаб дуо қилдилар. Сўнг таҳорат олдилар, мен у зотнинг таҳорат сувидан ичдим. Сўнг орқаларида турдим ва икки елкалари орасидаги муҳрни кўрдим, у худди каптар тухуми…

Сунани Насоий, 1159-ҳадисТатбиқ китоби

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига келдим ва у кишини кўрдим: намозни бошлаганларида қўлларини елкаларига тенг келгунча кўтарар, руку қилмоқчи бўлганларида ҳам (шундай қилар) эдилар.…

Сунани Насоий, 1263-ҳадисСаҳв китоби

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни намозни бошлаганларида, руку қилганларида ва рукудан бошларини кўтарганларида қўлларини кўтараётганларини кўрдим. Ўтирганларида эса чап (оёғи)ни ётқизиб, ўнг…

Саҳиҳул Бухорий, 300-ҳадисҲайз китоби

Мен ва Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) битта идишдан ғусл қилардик — иккаламиз жанобатли (эдик). У киши менга (изор боғлашни) буюрардилар, мен изор боғлардим, сўнг у киши мен ҳайзли ҳолатда менга мубошарат…