حَدَّثَنَا آدَمُ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ إِسْمَاعِيلَ بْنِ أَبِي خَالِدٍ، عَنْ قَيْسِ بْنِ أَبِي حَازِمٍ، قَالَ دَخَلْنَا عَلَى خَبَّابٍ نَعُودُهُ وَقَدِ اكْتَوَى سَبْعَ كَيَّاتٍ فَقَالَ إِنَّ أَصْحَابَنَا الَّذِينَ سَلَفُوا مَضَوْا وَلَمْ تَنْقُصْهُمُ الدُّنْيَا وَإِنَّا أَصَبْنَا مَا لاَ نَجِدُ لَهُ مَوْضِعًا إِلاَّ التُّرَابَ وَلَوْلاَ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم نَهَانَا أَنْ نَدْعُوَ بِالْمَوْتِ لَدَعَوْتُ بِهِ، ثُمَّ أَتَيْنَاهُ مَرَّةً أُخْرَى وَهْوَ يَبْنِي حَائِطًا لَهُ فَقَالَ إِنَّ الْمُسْلِمَ لَيُوجَرُ فِي كُلِّ شَىْءٍ يُنْفِقُهُ إِلاَّ فِي شَىْءٍ يَجْعَلُهُ فِي هَذَا التُّرَابِ.
Одам, Шуъбадан, у Исмоил ибн Абу Холиддан, у Қайс ибн Абу Ҳозимдан ривоят қилади: У: Биз Хаббобнинг олдига уни йўқлаб кирдик, у етти марта доғлатган (кайй қилган) эди. У: Биздан олдин ўтган дўстларимиз (савобларидан бирор нарса) камаймаган ҳолда (дунёдан) ўтдилар, биз эса шунча (мол) топдикки, унга тупроқдан бошқа жой топмаяпмиз. Агар Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бизни ўлимни тилашдан қайтармаганларида, мен уни тилар эдим, деди. Сўнг биз унга бошқа марта келдик, у ўз деворини қурар эди. У: Албатта мусулмон мана шу тупроққа қўйган (сарфлаган) нарсадан бошқа, сарфлаган ҳар бир нарсаси учун савоб олади (лекин бинога сарфлагани бекор), деди.