Саҳиҳул Бухорий — 5735-ҳадис

Тиббиёт китоби · Қуръан ва муъаввизатлар билан руқя

5735-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Тиббиёт китоби

حَدَّثَنِي إِبْرَاهِيمُ بْنُ مُوسَى، أَخْبَرَنَا هِشَامٌ، عَنْ مَعْمَرٍ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ عُرْوَةَ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَنْفُثُ عَلَى نَفْسِهِ فِي الْمَرَضِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ بِالْمُعَوِّذَاتِ، فَلَمَّا ثَقُلَ كُنْتُ أَنْفِثُ عَلَيْهِ بِهِنَّ، وَأَمْسَحُ بِيَدِ نَفْسِهِ لِبَرَكَتِهَا‏.‏ فَسَأَلْتُ الزُّهْرِيَّ كَيْفَ يَنْفِثُ قَالَ كَانَ يَنْفِثُ عَلَى يَدَيْهِ، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا وَجْهَهُ‏.‏

Иброҳим ибн Мусо, Ҳишомдан, у Маъмардан, у Зуҳрийдан, у Урвадан, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам ўзлари вафот этган касалликда ўзларига муаввизатларни (Фалақ, Нос суралари) ўқиб пуфлар эдилар. (Касаллик) оғирлашганида, мен у кишига уларни ўқиб пуфлар ва баракаси учун у киши ўз қўллари билан (юзларига) сурар эдим. Мен Зуҳрийдан: Қандай пуфлар эдилар? деб сўрадим. У: Қўлларига пуфлар, сўнг улар билан юзларини сурар эдилар, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 5751-ҳадисТиббиёт китоби

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам ўзлари вафот этган касалликда ўзларига муаввизатларни ўқиб пуфлар эдилар. (Касаллик) оғирлашганида, мен у кишига уларни ўқиб пуфлар ва баракаси учун у кишининг қўли билан…

Саҳиҳул Бухорий, 5016-ҳадисҚуръан фазилатлари

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам (бетоб бўлиб) шикоят қилганларида ўзларига муъаввизалар (Фалақ ва Нос суралари)ни ўқиб, (қўлларига) пуфлардилар. Оғриқлари кучайганида мен у кишига ўқир ва баракасини умид…

Саҳиҳул Бухорий, 4439-ҳадисҒазотлар китоби

ки, Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам оғриб қолса, ўзига муаввизотлар (Фалақ ва Нос суралари) билан пуфлар ва қўли билан ўзига сийпар эди. У вафот этган оғриғ билан оғриганида, мен ўзига — у пуфлайдиган…

Сунани Абу Довуд, 3902-ҳадисТиббиёт китоби

ки, Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам бирор нарсадан шикоят қилганларида, ўзларига муаввизотлар (Фалақ ва Нос суралари)ни ўқиб, туфлар эдилар. Қачон оғриқлари кучайганда, мен уларга ўқир ва баракасини умид…

Саҳиҳул Бухорий, 5047-ҳадисҚуръан фазилатлари

Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламни туялари — ёки туяси — устида, у (туя) у кишини олиб (юриб) борайтганида, Фатҳ сурасини ёки Фатҳ сурасидан (бир қисмини) юмшоқ қироат билан ўқиётганларини кўрдим — ўқиб…

Саҳиҳул Бухорий, 5542-ҳадисОв ва сўйиш

У: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига укамни — уни таҳник қилишлари учун олиб кирдим, у киши ўз қўтонида (мирбад) эдилар. Мен у кишини қўйга (тамға) босаётганларини кўрдим — ўйлайманки, у:…