Саҳиҳул Бухорий — 5824-ҳадис

Кийим китоби · Қора хамиса

5824-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Кийим китоби

حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، قَالَ حَدَّثَنِي ابْنُ أَبِي عَدِيٍّ، عَنِ ابْنِ عَوْنٍ، عَنْ مُحَمَّدٍ، عَنْ أَنَسٍ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ لَمَّا وَلَدَتْ أُمُّ سُلَيْمٍ قَالَتْ لِي يَا أَنَسُ انْظُرْ هَذَا الْغُلاَمَ فَلاَ يُصِيبَنَّ شَيْئًا حَتَّى تَغْدُوَ بِهِ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم يُحَنِّكُهُ‏.‏ فَغَدَوْتُ بِهِ، فَإِذَا هُوَ فِي حَائِطٍ وَعَلَيْهِ خَمِيصَةٌ حُرَيْثِيَّةٌ، وَهْوَ يَسِمُ الظَّهْرَ الَّذِي قَدِمَ عَلَيْهِ فِي الْفَتْحِ‏.‏

Муҳаммад ибнул Мусанно: Менга Ибн Абу Адий, у Ибн Авндан, у Муҳаммаддан, у Анасдан (розияллаҳу анҳу) айтиб берди: У: Умму Сулайм туғганида, менга: Эй Анас, мана шу болага қара, уни Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга таҳник қилишлари учун олиб бормагунингча, унга ҳеч нарса (еб-ичадиган) тегмасин, деди. Мен уни (эрталаб) олиб бордим, бирдан у киши бир боғ да эдилар, устларида Ҳурайс(жойиидан келтирилган) хамиса бор эди, у киши фатҳ (Макка фатҳи) пайтида олиб келган уловларига (тамға) босаётган эдилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 5397-ҳадисКийим ва безак

Мен Ҳузайфанинг Мадоинда сув сўраганига гувоҳ бўлдим, шунда бир инсон унга кумуш идишда (сув) келтирди. Сўнг уни Ибн Укаймнинг Ҳузайфадан қилган ҳадиси маъносида зикр қилди.

Сунани Абу Довуд, 586-ҳадисНамоз китоби

Мен уларга уланган (тикилган), йиртиғи бор бир чопонда (бурдада) имомлик қилардим, сажда қилганимда думбам (орқам) очилиб кетарди.

Сунани Насоий, 2758-ҳадисҲаж китоби

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни Зул-Ҳулайфада уловига миниб, сўнг улов у кишини кўтариб тик турганида иҳромга кириб талбия айтганларини кўрдим.

Сунани Абу Довуд, 1879-ҳадисҲаж китоби

Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламни уловлари устида Байтни тавоф қилиб, рукнга (қора тошга) таёғи (миҳжани) билан истилом қилиб, сўнг уни ўпаётганларини кўрдим

Сунани Насоий, 2783-ҳадисҲаж китоби

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадий туяларининг қалодаларини ўз қўлларим билан эшдим, сўнгра у киши уни (қалода билан) белгилаб, (қонатиб) белгиладилар ва уни Байтуллаҳ томон йўналтириб…

Сунани Термизий, 2461-ҳадисҚиёмат куни, риқақ ва вараъ китоби

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурларига кирдим, шу пайт у (хурмо) лифидан тўқилган бўйра устида ёнбошлаб ётган эканлар, мен унинг изини ёнларида (кўрдим).