حَدَّثَنَا مَالِكُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا إِسْرَائِيلُ، عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَوْهَبٍ، قَالَ أَرْسَلَنِي أَهْلِي إِلَى أُمِّ سَلَمَةَ بِقَدَحٍ مِنْ مَاءٍ ـ وَقَبَضَ إِسْرَائِيلُ ثَلاَثَ أَصَابِعَ ـ مِنْ فِضَّةٍ فِيهِ شَعَرٌ مِنْ شَعَرِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَكَانَ إِذَا أَصَابَ الإِنْسَانَ عَيْنٌ أَوْ شَىْءٌ بَعَثَ إِلَيْهَا مِخْضَبَهُ، فَاطَّلَعْتُ فِي الْجُلْجُلِ فَرَأَيْتُ شَعَرَاتٍ حُمْرًا.
Молик ибн Исмоил, Исроилдан, у Усмон ибн Абдуллаҳ ибн Мавҳабдан ривоят қилади: У: Менинг аҳлим мени Умму Саламага бир қадаҳ сув (билан) юборди — Исроил уч бармоғини букди (кичкина идишни кўрсатди) — кумушдан (қадаҳ), унда Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг сочларидан бир соч бор эди. Бир инсонга кўз (тегиш) ёки бирор нарса етса, у (Умму Салама)га ўз леген(идиш)ини юборар эди. Мен жилтир (қўнғироқ идиш)га қарадим, қизил сочларни кўрдим, деди.