Саҳиҳул Бухорий — 5999-ҳадис

Одоб китоби · Болаларга раҳм қилиш, уларни ўпиш ва қучоқлаш

5999-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي مَرْيَمَ، حَدَّثَنَا أَبُو غَسَّانَ، قَالَ حَدَّثَنِي زَيْدُ بْنُ أَسْلَمَ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ ـ رضى الله عنه ـ قَدِمَ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم سَبْىٌ، فَإِذَا امْرَأَةٌ مِنَ السَّبْىِ قَدْ تَحْلُبُ ثَدْيَهَا تَسْقِي، إِذَا وَجَدَتْ صَبِيًّا فِي السَّبْىِ أَخَذَتْهُ فَأَلْصَقَتْهُ بِبَطْنِهَا وَأَرْضَعَتْهُ، فَقَالَ لَنَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏"‏ أَتَرَوْنَ هَذِهِ طَارِحَةً وَلَدَهَا فِي النَّارِ ‏"‏‏.‏ قُلْنَا لاَ وَهْىَ تَقْدِرُ عَلَى أَنْ لاَ تَطْرَحَهُ‏.‏ فَقَالَ ‏"‏ اللَّهُ أَرْحَمُ بِعِبَادِهِ مِنْ هَذِهِ بِوَلَدِهَا ‏"‏‏.‏

Ибн Абу Марям, Абу Ғассондан: Менга Зайд ибн Аслам, у отасидан, у Умар ибнул Хаттобдан (розияллаҳу анҳу) айтиб берди: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга асирлар келтирилди, бирдан асирлардан бир аёл кўкрагидан сут соғиб (кимнингдир боласини) эмизаётган эди: асирлар орасида бир болани топса, уни олиб қорнига ёпиштирар ва эмизар эди. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бизга: «Бу аёл ўз боласини ўтга ташлайди деб ўйлайсизларми?» дедилар. Биз: Йўқ, у уни ташламасликка қодир ҳолда асло ташламайди, дедик. У: «Аллаҳ Ўз бандаларига — бу аёл ўз боласига (меҳрибон) бўлганидан кўра — раҳмлироқдир» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 6978-ҳадисТавба китоби

Бу аёл ўз боласини оловга ташлайди деб ўйлайсизларми? Йўқ, Аллаҳга қасамки, у уни ташламасликка қодир бўлса (ташламайди) Аллаҳ бандаларига, бу аёлнинг боласига бўлган раҳмидан ҳам меҳрибонроқдир

Сунани Термизий, 2321-ҳадисЗуҳд китоби

Эгалари уни ташлаб юборганларида, бу (улоқ) уларга арзимасдек бўлганини кўряпсизми? Унинг арзимаслигидан уни ташлаб юборганлар, эй Расулуллаҳ, Дунё Аллаҳ ҳузурида бу (улоқ) ўз эгалари ҳузурида бўлганидан ҳам…

Сунани Насоий, 2632-ҳадисҲаж китоби

Айтгинчи, агар опангнинг устида қарз бўлганида, сен уни адо этармидинг? Ҳа, Бас, Аллаҳнинг (ҳаққини) адо этинг, У адо этилишга ҳақлироқдир,

Саҳиҳи Муслим, 5613-ҳадисОдоб китоби

Ўғлим қалай? У аввалгидан кўра тинчроқ Чақалоқни дафн қилинглар Бу кеча қўшилдингизми? Ҳа Аллаҳим, уларга барака бергин. Уни кўтариб, Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб бор Ёнида бирор нарса…

Саҳиҳул Бухорий, 1852-ҳадисЭҳромда ов жазоси

Ҳа, у номидан ҳаж қил. Айтчи, агар онангнинг зиммасида қарз бўлганида, уни адо этар мдинг? Аллаҳникини адо этинглар, чунки Аллаҳ (қарзни) адо қилишга ҳақлироқдир

Сунани Насоий, 4983-ҳадисЎғри қўлини кесиш китоби

Қўлни ўғрининг бўйнига осиб қўйиш суннатданми, деб ўйлайсизми? Ҳа. Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га бир ўғри келтирилди, у қўлини кесдилар ва уни бўйнига осиб қўйдилар,