Саҳиҳул Бухорий — 6024-ҳадис

Одоб китоби · Ҳар ишда мулойимлик

6024-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ سَعْدٍ، عَنْ صَالِحٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ عُرْوَةَ بْنِ الزُّبَيْرِ، أَنَّ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ زَوْجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَتْ دَخَلَ رَهْطٌ مِنَ الْيَهُودِ عَلَى رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالُوا السَّامُ عَلَيْكُمْ‏.‏ قَالَتْ عَائِشَةُ فَفَهِمْتُهَا فَقُلْتُ وَعَلَيْكُمُ السَّامُ وَاللَّعْنَةُ‏.‏ قَالَتْ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏"‏ مَهْلاً يَا عَائِشَةُ، إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الرِّفْقَ فِي الأَمْرِ كُلِّهِ ‏"‏‏.‏ فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ وَلَمْ تَسْمَعْ مَا قَالُوا قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏"‏ قَدْ قُلْتُ وَعَلَيْكُمْ ‏"‏‏.‏

Абдулазиз ибн Абдуллаҳ, Иброҳим ибн Саъддан, у Солиҳдан, у Ибн Шиҳобдан, у Урва ибнуз Зубайрдан ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг хотини Оиша (розияллаҳу анҳо): Яҳудийлардан бир гуруҳ Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига кириб: «Ассому алайкум» (сизларга ўлим бўлсин) дедилар. Оиша: Мен буни англадим ва: Ва сизларга ҳам сом (ўлим) ва лаънат (бўлсин), дедим. У: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Секин (шошилма), эй Оиша! Албатта Аллаҳ ҳар бир ишда юмшоқлик (рифқ)ни яхши кўради» дедилар. Мен: Эй Расулуллаҳ, улар айтган нарсани эшитмадингизми? дедим. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Мен: Ва сизларга ҳам, деб айтдим-ку» дедилар, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 6256-ҳадисИжозат сўраш

Ассому алайка Секин, эй Оиша! Албатта Аллаҳ ҳар бир ишда юмшоқлик (рифқ)ни яхши кўради Мен: Ва алайкум (сизларга ҳам), деб айтдйм-ку

Саҳиҳул Бухорий, 6395-ҳадисДуо китоби

Ассому алайка Секин, эй Оиша! Албатта Аллаҳ ҳар бир ишда юмшоқлик (рифқ)ни яхши кўради Мен буни уларга қайтараётганимни эшитмадингми? Мен: Ва алайкум (сизларга ҳам), деб айтаман

Саҳиҳи Муслим, 5656-ҳадисСалом бериш китоби

Ас-сому алайкум (сизга ўлим бўлсин) Балки сизларга ўлим ва лаънат бўлсин Эй Оиша, албатта Аллаҳ барча ишда юмшоқликни яхши кўради Улар нима деганини эшитмадингизми? Мен ‹ва алайкум (сизларга ҳам)› дедим

Саҳиҳи Муслим, 6601-ҳадисЯхшилик, қариндошлик риштаси

Эй Оиша, албатта Аллаҳ мулойимдир, мулойимликни яхши кўради ва мулойимлик учун шундай нарсани берадики, қаттиққўллик учун бермайди ва ундан бошқа нарса учун бермайди

Сунани Абу Довуд, 3715-ҳадисИчимликлар китоби

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ширинлик ва асални яхши кўрардилар Йўқ, сен мағофир единг Йўқ, мен асал ичдим, уни менга Ҳафса ичирди Унинг асалариси урфут (ўсимлиги)ни ўтлаган экан Жарасат

Саҳиҳи Муслим, 617-ҳадисТаҳорат китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ўз ишининг ҳаммасида — наълида, соч тарашида ва таҳоратида — ўнгдан бошлашни (таяммунни) яхши кўрар эди.