حَدَّثَنَا عُمَرُ بْنُ حَفْصٍ، حَدَّثَنَا أَبِي، حَدَّثَنَا الأَعْمَشُ، عَنِ الْمَعْرُورِ، عَنْ أَبِي ذَرٍّ، قَالَ رَأَيْتُ عَلَيْهِ بُرْدًا وَعَلَى غُلاَمِهِ بُرْدًا فَقُلْتُ لَوْ أَخَذْتَ هَذَا فَلَبِسْتَهُ كَانَتْ حُلَّةً، وَأَعْطَيْتَهُ ثَوْبًا آخَرَ. فَقَالَ كَانَ بَيْنِي وَبَيْنَ رَجُلٍ كَلاَمٌ، وَكَانَتْ أُمُّهُ أَعْجَمِيَّةً، فَنِلْتُ مِنْهَا فَذَكَرَنِي إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ لِي " أَسَابَبْتَ فُلاَنًا ". قُلْتُ نَعَمْ. قَالَ " أَفَنِلْتَ مِنْ أُمِّهِ ". قُلْتُ نَعَمْ. قَالَ " إِنَّكَ امْرُؤٌ فِيكَ جَاهِلِيَّةٌ ". قُلْتُ عَلَى حِينِ سَاعَتِي هَذِهِ مِنْ كِبَرِ السِّنِّ قَالَ " نَعَمْ، هُمْ إِخْوَانُكُمْ، جَعَلَهُمُ اللَّهُ تَحْتَ أَيْدِيكُمْ، فَمَنْ جَعَلَ اللَّهُ أَخَاهُ تَحْتَ يَدِهِ فَلْيُطْعِمْهُ مِمَّا يَأْكُلُ، وَلْيُلْبِسْهُ مِمَّا يَلْبَسُ، وَلاَ يُكَلِّفُهُ مِنَ الْعَمَلِ مَا يَغْلِبُهُ، فَإِنْ كَلَّفَهُ مَا يَغْلِبُهُ فَلْيُعِنْهُ عَلَيْهِ ".
Умар ибн Ҳафс, отасидан: Бизга Аъмаш, у Маърурдан, у Абу Зардан ривоят қилади: У: Мен унинг (Абу Зарнинг) устида бир бурд, ғуломи (қули) устида (ҳам) бир бурд кўрдйм ва: Агар мана шуни (ғуломникини) олиб кийсанг, ҳулла (жуфт кийим) бўлар эди, унга бошқа кийим берсанг (яхшироқ), дедим. У: Мен билан бир киши орасида гап бўлган эди, унинг онаси ажамий (араб бўлмаган) эди, мен уни (онасини) айблаб сўкдим. У мени Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга зикр қилди (шикоят қилди). У киши менга: «Сен фалон кишини сўкдингми?» дедилар. Мен: Ҳа, дедим. У: «Унинг онасини айбладингми?» дедилар. Мен: Ҳа, дедим. У: «Албатта сен — ичингда жоҳилият (ахлоқи) бўлган кишисан» дедилар. Мен: Мана шу соатим (қарилик)да(ми)? дедим. У: «Ҳа, улар сизларнинг биродарларингиздир, Аллаҳ уларни сизларнинг қўл остингизда қилди. Бас, кимнинг биродарини Аллаҳ унинг қўли остида қилган бўлса, унга ўзи ейдиган(таом)дан едирсин, ўзи киядиган(кийим)дан кийдирсин ва ундан кучи етмайдиган ишни талаб қилмасин; агар ундан кучи етмайдиган ишни талаб қилса, унга (ўша ишда) ёрдам берсин» дедилар.