حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ عُمَرَ، حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدٌ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، صَلَّى بِنَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم الظُّهْرَ رَكْعَتَيْنِ، ثُمَّ سَلَّمَ، ثُمَّ قَامَ إِلَى خَشَبَةٍ فِي مُقَدَّمِ الْمَسْجِدِ، وَوَضَعَ يَدَهُ عَلَيْهَا، وَفِي الْقَوْمِ يَوْمَئِذٍ أَبُو بَكْرٍ وَعُمَرُ، فَهَابَا أَنْ يُكَلِّمَاهُ، وَخَرَجَ سَرَعَانُ النَّاسِ فَقَالُوا قَصُرَتِ الصَّلاَةُ. وَفِي الْقَوْمِ رَجُلٌ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَدْعُوهُ ذَا الْيَدَيْنِ فَقَالَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ أَنَسِيتَ أَمْ قَصُرَتْ. فَقَالَ " لَمْ أَنْسَ وَلَمْ تَقْصُرْ ". قَالُوا بَلْ نَسِيتَ يَا رَسُولَ اللَّهِ. قَالَ " صَدَقَ ذُو الْيَدَيْنِ ". فَقَامَ فَصَلَّى رَكْعَتَيْنِ ثُمَّ سَلَّمَ، ثُمَّ كَبَّرَ، فَسَجَدَ مِثْلَ سُجُودِهِ أَوْ أَطْوَلَ، ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ وَكَبَّرَ، ثُمَّ وَضَعَ مِثْلَ سُجُودِهِ أَوْ أَطْوَلَ، ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ وَكَبَّرَ.
Ҳафс ибн Умар, Язид ибн Иброҳимдан: Бизга Муҳаммад, у Абу Ҳурайрадан айтиб берди: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бизга Зуҳр (намози)ни икки ракъат ўқиб бердилар, сўнг салом бердилар, сўнг масжиднинг олдида бир ёғоч (устун) томон туриб, қўлларини унинг устига қўйдилар. Ўша куни қавм ичида Абу Бакр ва Умар (ҳам) бор эди, улар у кишига гапиришдан ҳайиқдилар. Одамларнинг тезкорлари чиқиб: Намоз қисқарди (қисқартирилди), дедилар. Қавм ичида бир киши — Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам уни Зул-Ядайн (икки қўлли) деб атар эдилар — бор эди. У: Эй Аллаҳнинг Набийси, (намозни) унутдингизми ёки (намоз) қисқардими? деди. У: «Мен унутмадйм, (намоз) ҳам қисқармади» дедилар. Улар: Йўқ, сиз унутдингиз, эй Расулуллаҳ, дедилар. У: «Зул-Ядайн рост айтди» дедилар. Сўнг туриб, икки ракъат ўқидилар, сўнг салом бердилар, сўнг такбир айтиб, ўз саждаси каби ёки ундан узунроқ сажда қилдилар, сўнг бошларини кўтариб, такбир айтдилар, сўнг ўз саждаси каби ёки ундан узунроқ (яна саждага бош) қўйдилар, сўнг бошларини кўтариб, такбир айтдилар.