Саҳиҳул Бухорий — 6095-ҳадис

Одоб китоби · Аллаҳдан қўрқиб, содиқлар билан бўлиш

6095-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا ابْنُ سَلاَمٍ، حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ جَعْفَرٍ، عَنْ أَبِي سُهَيْلٍ، نَافِعِ بْنِ مَالِكِ بْنِ أَبِي عَامِرٍ عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلاَثٌ إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ ‏"‏‏.‏

Ибн Салом, Исмоил ибн Жаъфардан, у Абу Суҳайл Нофиъ ибн Молик ибн Абу Омирдан, у отасидан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учта: гапирса, ёлғон айтади; ваъда берса, хилоф қилади; омонат берилса, хиёнат қилади» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 33-ҳадисИймон китоби

Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса ёлғон айтади, ваъда берса хилоф қилади, омонат берилса хиёнат қилади.

Саҳиҳул Бухорий, 2749-ҳадисВасият китоби

Мунофиқнинг белгиси учта: гаплашса ёлғон айтади, омонат берилса хиёнат қилади, ваъда қилса хилоф қилади

Саҳиҳул Бухорий, 2682-ҳадисГувоҳлик китоби

Мунофиқнинг белгиси учта: гаплашса ёлғон айтади, омонат берилса хиёнат қилади, ваъда қилса хилоф қилади

Сунани Термизий, 2631-ҳадисИймон китоби

Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса ёлғон сўзлайди, ваъда берса хилоф қилади, омонат топширилса хиёнат қилади,

Сунани Насоий, 5021-ҳадисИймон ва унинг белгилари китоби

Нифоқ белгиси учтадир: гапирганда ёлғон сўзлайди, ваъда берганда хилоф қилади, омонатга (ишониб топширилганда) хиёнат қилади.

Саҳиҳи Муслим, 212-ҳадисИймон китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Мунофиқнинг аломатларидан учта(си): гапирса ёлғон айтади; ваъда берса хилоф қилади; омонат берилса хиёнат қилади" деди.