Саҳиҳул Бухорий — 6122-ҳадис

Одоб китоби · Динни англашда ҳақдан уялмаслик

6122-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا آدَمُ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، حَدَّثَنَا مُحَارِبُ بْنُ دِثَارٍ، قَالَ سَمِعْتُ ابْنَ عُمَرَ، يَقُولُ قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏"‏ مَثَلُ الْمُؤْمِنِ كَمَثَلِ شَجَرَةٍ خَضْرَاءَ، لاَ يَسْقُطُ وَرَقُهَا، وَلاَ يَتَحَاتُّ ‏"‏‏.‏ فَقَالَ الْقَوْمُ هِيَ شَجَرَةُ كَذَا‏.‏ هِيَ شَجَرَةُ كَذَا، فَأَرَدْتُ أَنْ أَقُولَ هِيَ النَّخْلَةُ‏.‏ وَأَنَا غُلاَمٌ شَابٌّ فَاسْتَحْيَيْتُ، فَقَالَ ‏"‏ هِيَ النَّخْلَةُ ‏"‏‏.‏ وَعَنْ شُعْبَةَ حَدَّثَنَا خُبَيْبُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَنْ حَفْصِ بْنِ عَاصِمٍ عَنِ ابْنِ عُمَرَ مِثْلَهُ وَزَادَ فَحَدَّثْتُ بِهِ عُمَرَ فَقَالَ لَوْ كُنْتَ قُلْتَهَا لَكَانَ أَحَبَّ إِلَىَّ مِنْ كَذَا وَكَذَا‏.‏

Одам, Шуъбадан: Бизга Муҳориб ибн Дисор айтиб берди: Ибн Умарни шундай деяётганини эшитдйм: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг мисоли яшил дарахт мисолидекдир: унинг барги тўкилмайди, тўзимайди (йўқолмайди)» дедилар. Қавм: У фалон дарахт, у фалон дарахт, дедилар. Мен: У — хурмо дарахтидир, демоқчи бўлдйм, аммо мен ёш бола эдим, уялдйм. У: «У — хурмо дарахтидир» дедилар. Шуъбадан: Бизга Хубайб ибн Абдураҳмон, у Ҳафс ибн Осимдан, у Ибн Умардан шунинг мислини айтиб берди ва зиёда қилди: Мен буни Умарга айтиб бердйм, у: Агар сен уни айтган бўлсанг (эди), бу менга фалон-фалон (нарса)дан севимлироқ бўлар эди, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 7092-ҳадисҚиёмат, жаннат ва жаҳаннам

Мўминнинг мисоли экиннинг мисолига ўхшайди: шамол уни доимо эгиб туради, мўминга ҳам доимо бало етиб туради. Мунофиқнинг мисоли эса қарағай дарахтининг мисолига ўхшайди: у ўрилгунига (қуриб йиқилгунига) қадар…

Саҳиҳул Бухорий, 72-ҳадисИлм китоби

Дарахтлардан бир дарахт борки, унинг мисоли мусулмоннинг мисолидек, У — хурмо (дарахти)дир, У — хурмо (дарахти)дир,

Сунани Термизий, 2867-ҳадисМасаллар китоби

Дарахтлар ичида шундай бир дарахт борки, унинг япроғи тўкилмайди ва у мўминнинг масалидир. Менга айтинг-чи, у нима? У хурмо дарахтидир, Буни айтиб қўйганинг менга шундай-шундай (бойлигим) бўлишидан…

Сунани Термизий, 2866-ҳадисМасаллар китоби

Мўминнинг масали худди экинга ўхшайди: шамоллар уни эгиб-букиб тураверади, мўминга ҳам бало етиб тураверади. Мунофиқнинг масали худди арз (садр) дарахтига ўхшайди: тилиниб (кесиб олинмагунча) тебранмайди,

Саҳиҳул Бухорий, 6144-ҳадисОдоб китоби

Менга бир дарахтни хабар беринглар — унинг мисоли мусулмоннинг мисолидекдир: у Роббининг изни билан ҳар вақт мевасини беради, барги ҳам тўкилмайди У — хурмо дарахтидир

Саҳиҳул Бухорий, 2433-ҳадисТопилган нарсалар (луқата)

Унинг (Макканинг) тиконли дарахти кесилмайди, ови ҳуркитилмайди, унинг луқтаси — фақат эълон қилувчидан бошқага — ҳалол бўлмайди, ўти юлинмайди Изхирдан бошқа