Саҳиҳул Бухорий — 6181-ҳадис

Одоб китоби · Замонни сўкмаслик

6181-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ بُكَيْرٍ، حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، عَنْ يُونُسَ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، أَخْبَرَنِي أَبُو سَلَمَةَ، قَالَ قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ قَالَ اللَّهُ يَسُبُّ بَنُو آدَمَ الدَّهْرَ، وَأَنَا الدَّهْرُ، بِيَدِي اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ ‏"‏‏.‏

Яҳё ибн Букайр, Лайсдан, у Юнусдан, у Ибн Шиҳобдан: Менга Абу Салама хабар берди: Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу): Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Аллаҳ: Одам боласи даҳр (замон)ни сўкади, ҳолбуки Мен Даҳр(замонни яратгувчи)ман, кеча ва кундуз Менинг қўлимдадир, деди» дедилар, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 5862-ҳадисТўғри сўз ишлатиш

Аллаҳ азза ва жалла деди: ‹Одам фарзанди замонни сўкади, ҳолбуки замон Менман. Кеча ва кундуз Менинг қўлимдадир›

Саҳиҳул Бухорий, 4826-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Аллаҳ азза ва жалла айтди: Одам боласи Мени ранжитади — даҳрни (замонни) сўкади, ҳолбуки даҳр Менман; иш Менинг қўлимда, кеча ва кундузни Мен айлантираман

Сунани Абу Довуд, 5274-ҳадисОдоб китоби

Аллаҳ азза ва жалла айтади: Одам фарзанди Мени ранжитади, у замонни сўкади, ҳолбуки Мен замонман (замонни бошқарувчиман). Иш Менинг қўлимда, кечани ва кундузни Мен айлантираман.

Саҳиҳул Бухорий, 7491-ҳадисТавҳид китоби

Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Аллаҳ таоло: ‹Одам (бола)си Мени озорлайди — у даҳр(замон)ни сўкади, ҳолбуки даҳр — Менман: иш (бошқарув) Менинг қўлимда, Мен кеча-кундузни айлантириб тураман› деди" деди.

Саҳиҳи Муслим, 5863-ҳадисТўғри сўз ишлатиш

Бизга хабар берди Бизга Суфён ривоят қилди Аллаҳ азза ва жалла деди: ‹Одам фарзанди замонни сўкиб Менга озор беради, ҳолбуки замон Менман. Кеча ва кундузни Мен айлантираман›

Саҳиҳи Муслим, 2308-ҳадисЗакот китоби

Аллаҳ таборака ва таоло: ‹Эй Одам фарзанди, инфоқ қил, сенга инфоқ қилинади (инъом берилади)›, деди Аллаҳнинг ўнг (қўли) тўла — ибн Нумайр ‹тўладир› деди — саховатли, уни кеча-ю кундуз ҳеч нарса камайтирмайди