حَدَّثَنَا أَبُو الْيَمَانِ، أَخْبَرَنَا شُعَيْبٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ،. وَحَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ، قَالَ حَدَّثَنِي أَخِي، عَنْ سُلَيْمَانَ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ أَبِي عَتِيقٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ عَلِيِّ بْنِ الْحُسَيْنِ، أَنَّ صَفِيَّةَ بِنْتَ حُيَىٍّ، زَوْجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَخْبَرَتْهُ أَنَّهَا جَاءَتْ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم تَزُورُهُ وَهْوَ مُعْتَكِفٌ فِي الْمَسْجِدِ فِي الْعَشْرِ الْغَوَابِرِ مِنْ رَمَضَانَ، فَتَحَدَّثَتْ عِنْدَهُ سَاعَةً مِنَ الْعِشَاءِ ثُمَّ قَامَتْ تَنْقَلِبُ، فَقَامَ مَعَهَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَقْلِبُهَا حَتَّى إِذَا بَلَغَتْ باب الْمَسْجِدِ الَّذِي عِنْدَ مَسْكَنِ أُمِّ سَلَمَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم مَرَّ بِهِمَا رَجُلاَنِ مِنَ الأَنْصَارِ فَسَلَّمَا عَلَى رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ثُمَّ نَفَذَا، فَقَالَ لَهُمَا رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " عَلَى رِسْلِكُمَا، إِنَّمَا هِيَ صَفِيَّةُ بِنْتُ حُيَىٍّ ". قَالاَ سُبْحَانَ اللَّهِ يَا رَسُولَ اللَّهِ. وَكَبُرَ عَلَيْهِمَا. قَالَ " إِنَّ الشَّيْطَانَ يَجْرِي مِنِ ابْنِ آدَمَ مَبْلَغَ الدَّمِ، وَإِنِّي خَشِيتُ أَنْ يَقْذِفَ فِي قُلُوبِكُمَا ".
Абул Ямон, Шуъайбдан, у Зуҳрийдан; ва бизга Исмоил: Менга укам, у Сулаймондан, у Муҳаммад ибн Абу Атиқдан, у Ибн Шиҳобдан, у Али ибнул Ҳусайндан айтиб берди: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг хотини Сафийя бинти Ҳуяй унга хабар берди: У Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига зиёрат қилгани келди — у киши Рамазоннинг охирги ўн кунида масжидда иътикофда эдилар. У кишининг ҳузурида хуфтон (вақти)дан бир соат суҳбатлашди, сўнг қайтишга турди. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам уни кузатиб қўйишга у билан бирга турдилар, то у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг хотини Умму Саламанинг маскани ёнидаги масжид эшигига етганида, уларнинг ёнидан Ансордан икки киши ўтди ва Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламга салом бериб, ўтиб кетдилар. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам уларга: «Секин (шошилманглар)! Бу — (хотиним) Сафийя бинти Ҳуяйдир» дедилар. Улар: Субҳаналлаҳ, эй Расулуллаҳ, дедилар — бу уларга оғир ботди (хижолат бўлдилар). У: «Албатта шайтон одам боласида қон (етадиган) жойларигача юради, мен сизларнинг қалбингизга бирор (ёмон) нарса солишидан қўрқдйм» дедилар.