Саҳиҳул Бухорий — 6277-ҳадис

Ижозат сўраш · Ёстиқ қўйиб берилган киши

6277-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ижозат сўраш

حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ، حَدَّثَنَا خَالِدٌ،‏.‏ وَحَدَّثَنِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مُحَمَّدٍ، حَدَّثَنَا عَمْرُو بْنُ عَوْنٍ، حَدَّثَنَا خَالِدٌ، عَنْ خَالِدٍ، عَنْ أَبِي قِلاَبَةَ، قَالَ أَخْبَرَنِي أَبُو الْمَلِيحِ، قَالَ دَخَلْتُ مَعَ أَبِيكَ زَيْدٍ عَلَى عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو فَحَدَّثَنَا أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم ذُكِرَ لَهُ صَوْمِي، فَدَخَلَ عَلَىَّ، فَأَلْقَيْتُ لَهُ وِسَادَةً مِنْ أَدَمٍ حَشْوُهَا لِيفٌ، فَجَلَسَ عَلَى الأَرْضِ، وَصَارَتِ الْوِسَادَةُ بَيْنِي وَبَيْنَهُ، فَقَالَ لِي ‏"‏ أَمَا يَكْفِيكَ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ ثَلاَثَةُ أَيَّامٍ ‏"‏‏.‏ قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ‏.‏ قَالَ ‏"‏ خَمْسًا ‏"‏‏.‏ قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ‏.‏ قَالَ ‏"‏ سَبْعًا ‏"‏‏.‏ قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ‏.‏ قَالَ ‏"‏ تِسْعًا ‏"‏‏.‏ قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ‏.‏ قَالَ ‏"‏ إِحْدَى عَشْرَةَ ‏"‏‏.‏ قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ‏.‏ قَالَ ‏"‏ لاَ صَوْمَ فَوْقَ صَوْمِ دَاوُدَ، شَطْرَ الدَّهْرِ، صِيَامُ يَوْمٍ، وَإِفْطَارُ يَوْمٍ ‏"‏‏.‏

Ишоқ, Холиддан; ва менга Абдуллаҳ ибн Муҳаммад: Бизга Амр ибн Авн: Бизга Холид, у Холиддан, у Абу Қилобадан айтиб берди: Менга Абул Малиҳ хабар берди: У: Мен отанг Зайд билан бирга Абдуллаҳ ибн Амрнинг олдига кирдйм, у бизга айтиб берди: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга менинг рўзам зикр қилинди (айтилди), у киши менинг олдимга кирдилар. Мен у кишига ичига хурмо толаси (лиф) тўлдирилган чарм ёстиқ ташлдйм, у киши ерга ўтирдилар, ёстиқ мен билан у киши орасида бўлди. У киши менга: «Сенга ҳар ойдан уч кун (рўза) кифоя эмасми?» дедилар. Мен: Эй Расулуллаҳ, (кўпроғига қодирман), дедим. У: «Беш (кун)» дедилар. Мен: Эй Расулуллаҳ, дедим. У: «Етти» дедилар. Мен: Эй Расулуллаҳ, дедим. У: «Тўққиз» дедилар. Мен: Эй Расулуллаҳ, дедим. У: «Ўн бир» дедилар. Мен: Эй Расулуллаҳ, дедим. У: «Довуднинг рўзасидан ортиқ рўза йўқ — ярим йил: бир кун рўза, бир кун ифтор» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 1980-ҳадисРўза китоби

Сенга ҳар ойдан уч кун кифоя эмасми? Беш (кун) Етти (кун) Тўққиз (кун) Ўн бир (кун) Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидан — даҳрнинг ярми — юқори рўза йўқ: бир кун рўза тут, бир кун оғиз оч

Саҳиҳи Муслим, 2741-ҳадисРўза китоби

Сенга ҳар ойдан уч кун етарли эмасми? Эй Расулуллаҳ (кўпроқ хоҳлайман) Беш(кун) Эй Расулуллаҳ Етти(кун) Эй Расулуллаҳ Тўққиз(кун) Эй Расулуллаҳ Ўн бир(кун) Эй Расулуллаҳ Довуд рўзасидан ортиқ рўза йўқ —…

Саҳиҳул Бухорий, 1976-ҳадисРўза китоби

Сен бунга қодир эмассан. Рўза тут ва оғиз оч, (кечаси) тур ва ухла, ойдан уч кун рўза тут, чунки яхшилик ўн мисли билан(дир), бу — даҳр (умр) рўзаси мислидир Бўлмаса, бир кун рўза тут ва икки кун оғиз оч…

Саҳиҳул Бухорий, 6134-ҳадисОдоб китоби

Менга сен кечаси (намоз учун) турасан ва кундузи рўза тутасан деб хабар берилмадимми? Бундай қилма; (кечаси) тур ва ухла, (кундуз) рўза тут ва ифтор қил. Чунки танингнинг сен устингда ҳақи бор, кўзингнинг сен…

Саҳиҳул Бухорий, 5052-ҳадисҚуръан фазилатлари

Уни менга йўлиқтир Қандай рўза тутасан? Қандай хатм қиласан (Қуръанни)? Ҳар ойда уч (кун) рўза тут ва Қуръанни ҳар ойда (бир марта) ўқи (хатм қил) Ҳафтада уч кун рўза тут Икки кун ифтор қил (рўза тутма), бир кун…

Сунани Насоий, 2391-ҳадисРўза китоби

Сен кечаси қоим бўлиб, кундузи рўза тутармишсан, деб менга хабар берилмадими? Албатта (шундай), Бундай қилмагин! Ухла ва қоим бўл, рўза тут ва (рўзангни) оч. Чунки кўзингнинг сенинг зиммангда ҳаққи бор,…