Саҳиҳул Бухорий — 6320-ҳадис

Дуо китоби

6320-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Дуо китоби

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ يُونُسَ، حَدَّثَنَا زُهَيْرٌ، حَدَّثَنَا عُبَيْدُ اللَّهِ بْنُ عُمَرَ، حَدَّثَنِي سَعِيدُ بْنُ أَبِي سَعِيدٍ الْمَقْبُرِيُّ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ إِذَا أَوَى أَحَدُكُمْ إِلَى فِرَاشِهِ فَلْيَنْفُضْ فِرَاشَهُ بِدَاخِلَةِ إِزَارِهِ، فَإِنَّهُ لاَ يَدْرِي مَا خَلَفَهُ عَلَيْهِ، ثُمَّ يَقُولُ بِاسْمِكَ رَبِّ وَضَعْتُ جَنْبِي، وَبِكَ أَرْفَعُهُ، إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا، وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ ‏"‏‏.‏ تَابَعَهُ أَبُو ضَمْرَةَ وَإِسْمَاعِيلُ بْنُ زَكَرِيَّاءَ عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ‏.‏ وَقَالَ يَحْيَى وَبِشْرٌ عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ عَنْ سَعِيدٍ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم‏.‏ وَرَوَاهُ مَالِكٌ وَابْنُ عَجْلاَنَ عَنْ سَعِيدٍ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم‏.‏

Аҳмад ибн Юнус, Зуҳайрдан: Бизга Убайдуллаҳ ибн Умар: Менга Саид ибн Абу Саид Мақбурий, у отасидан, у Абу Ҳурайрадан айтиб берди: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз тўшагига (ётишга) борса, изорининг ички (чети) билан тўшагини қоқсин, чунки у (тўшаги) устида ўзидан кейин нима қолганини билмайди; сўнг айтсин: Бисмика робби вазаъту жанби ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафси фарҳамҳа, ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ибодакас-солиҳийн (Сенинг исминг билан, эй Роббим, ёнбошимни (ётишга) қўйдйм, Сенинг (ёрдаминг) билан уни кўтараман; агар жонимни ушлаб қолсанг (ўлдирсанг), унга раҳм қил; агар уни қўйиб юборсанг (уйғотсанг), уни — солиҳ бандаларингни сақлаган нарсанг билан — сақла)» дедилар. Буни Абу Замра ва Исмоил ибн Закариё Убайдуллаҳдан мутобаъа қилдилар. Яҳё ва Бишр Убайдуллаҳдан, у Саиддан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан (дедилар). Буни Молик ва Ибн Ажлон Саиддан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилдилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Абу Довуд, 5050-ҳадисОдоб китоби

Сизлардан бирингиз тўшагига борса, тўшагини изорининг ички томони билан қоқиб тозаласин, чунки у ўрнида нима қолганини билмайди. Сўнг ўнг ёни билан ётсин, сўнгра айтсин: Бисмика роббий вадаъту жанбий ва бика…

Саҳиҳул Бухорий, 7393-ҳадисТавҳид китоби

Бисмика Робби вадаъту жанбий ва бика арфаъуҳ, ин амсакта нафсий фағфир лаҳа, ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ибодакас-солиҳин (Сенинг исминг билан, эй Роббим, ёнимни (ётишга) қўйдим ва Сенинг (исминг)…

Сунани Термизий, 3401-ҳадисДуолар китоби

Сиздан бирингиз тўшагидан турса, сўнг унга қайтса, изорининг (белбоғининг) чети билан уни уч марта қоқсин, чунки у ўзидан кейин унга нима қолганини билмайди. Ётганида айтсин: ‹Бисмика Рабби вадаъту жанби ва…

Сунани Термизий, 3394-ҳадисДуолар китоби

Сенга тўшагингга ётганингда айтадиган сўзларни ўргатмайми? Агар ўша кечанг ичида ўлсанг, фитрат (Ислом) устида ўласан, агар эрталабга етсанг, яхшиликка эришган ҳолда етасан. Айт: ‹Аллаҳумма инни асламту…

Сунани Термизий, 3393-ҳадисДуолар китоби

Саййидул-истиғфорни (истиғфорнинг энг яхшисини) сенга кўрсатмайми? ‹Аллаҳумма анта Рабби, ла илаҳа илла анта, халақтани ва ана абдука, ва ана ала аҳдика ва ваъдика мастатаъту, аъузу бика мин шарри ма санаъту, ва…

Саҳиҳул Бухорий, 6398-ҳадисДуо китоби

Роббиғфир ли хатиати ва жаҳли ва исрофи фи амри куллиҳи, ва ма анта аъламу биҳи минни, Аллаҳуммағфир ли хатояя ва амди ва жаҳли ва ҳазли, ва куллу залика инди, Аллаҳуммағфир ли ма қоддамту ва ма аххарту ва ма…