Саҳиҳул Бухорий — 702-ҳадис

Азон китоби · Имом қиёмни қисқартириб, руку ва саждани тўлиқ қилиши

702-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Азон китоби

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ يُونُسَ، قَالَ حَدَّثَنَا زُهَيْرٌ، قَالَ حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ، قَالَ سَمِعْتُ قَيْسًا، قَالَ أَخْبَرَنِي أَبُو مَسْعُودٍ، أَنَّ رَجُلاً، قَالَ وَاللَّهِ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنِّي لأَتَأَخَّرُ عَنْ صَلاَةِ الْغَدَاةِ مِنْ أَجْلِ فُلاَنٍ مِمَّا يُطِيلُ بِنَا‏.‏ فَمَا رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فِي مَوْعِظَةٍ أَشَدَّ غَضَبًا مِنْهُ يَوْمَئِذٍ ثُمَّ قَالَ ‏ "‏ إِنَّ مِنْكُمْ مُنَفِّرِينَ، فَأَيُّكُمْ مَا صَلَّى بِالنَّاسِ فَلْيَتَجَوَّزْ، فَإِنَّ فِيهِمُ الضَّعِيفَ وَالْكَبِيرَ وَذَا الْحَاجَةِ ‏"‏‏.‏

Аҳмад ибн Юнус бизга айтди: Зуҳайр бизга айтди: Исмоил бизга айтди: Мен Қайсни эшитдим: Абу Масъуд менга хабар берди: Бир киши: ‹Аллаҳга қасамки, ё Расулуллаҳ, мен бомдод намозидан — фалон киши бизга (намозни) узун чўзганидан — кечиқаман (келмайман)›, деди. Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламни бирор ваъз-насиҳатда ўша кундагидан кўра қаттиқроқ ғазабланган ҳолда кўрмагандим. Сўнг у зот: «Албатта сизларнинг ичингизда (одамларни Дийндан) нафратлантирувчилар бор. Қайсибирингиз одамларга намоз ўқиса, енгиллатсин, чунки улар ичида заиф, кекса ва ҳожати бор (кишилар) бор», дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 704-ҳадисАзон китоби

Эй одамлар, албатта сизларнинг ичингизда (Дийндан) нафратлантирувчилар бор. Ким одамларга имом бўлса, енгиллатсин, чунки унинг ортида заиф, кекса ва ҳожати бор (кишилар) бор

Саҳиҳул Бухорий, 6110-ҳадисОдоб китоби

Эй инсонлар, албатта сизларнинг ичингизда (одамларни диндан) нафратлантирувчилар бор; сизлардан ким одамларга намоз ўқиб берса, (намозни) енгиллатсин, чунки уларнинг ичида касал, кекса ва ҳожатманд (киши) бордир

Саҳиҳул Бухорий, 703-ҳадисАзон китоби

Бирингиз одамларга намоз ўқиса, енгиллатсин, чунки улар ичида заиф, касал ва кекса (кишилар) бор. Бирингиз ўзи учун (ёлғиз) ўқиса, хоҳлаганча узун қилсин

Сунани Термизий, 236-ҳадисНамоз китоби

Сизлардан бири одамларга имом бўлса, (намозни) енгил қилсин, чунки уларнинг орасида кичик, катта, заиф ва касал (киши) бор. Ёлғиз ўзи намоз ўқиса, хоҳлаганича ўқисин,

Сунани Насоий, 823-ҳадисИмомлик китоби

Сизлардан бирингиз одамларга (имом бўлиб) намоз ўқиса, уни енгил қилсин, чунки улар орасида касал, кучсиз ва кекса кишилар бор. Сизлардан бирингиз ўзи ёлғиз намоз ўқиса, уни хоҳлаганича чўзсин,

Саҳиҳи Муслим, 1048-ҳадисНамоз китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Сиздан бирингиз одамларга намоз ўқиса — енгил қилсин; чунки одамлар ичида заиф, касал ва ҳожатли (киши) бор" деди.