Саҳиҳул Бухорий — 7420-ҳадис

Тавҳид китоби · Унинг Арши сув узра эди

7420-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Тавҳид китоби

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ أَبِي بَكْرٍ الْمُقَدَّمِيُّ، حَدَّثَنَا حَمَّادُ بْنُ زَيْدٍ، عَنْ ثَابِتٍ، عَنْ أَنَسٍ، قَالَ جَاءَ زَيْدُ بْنُ حَارِثَةَ يَشْكُو فَجَعَلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏"‏ اتَّقِ اللَّهَ، وَأَمْسِكْ عَلَيْكَ زَوْجَكَ ‏"‏‏.‏ قَالَتْ عَائِشَةُ لَوْ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم كَاتِمًا شَيْئًا لَكَتَمَ هَذِهِ‏.‏ قَالَ فَكَانَتْ زَيْنَبُ تَفْخَرُ عَلَى أَزْوَاجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم تَقُولُ زَوَّجَكُنَّ أَهَالِيكُنَّ، وَزَوَّجَنِي اللَّهُ تَعَالَى مِنْ فَوْقِ سَبْعِ سَمَوَاتٍ‏.‏ وَعَنْ ثَابِتٍ ‏{‏وَتُخْفِي فِي نَفْسِكَ مَا اللَّهُ مُبْدِيهِ وَتَخْشَى النَّاسَ‏}‏ نَزَلَتْ فِي شَأْنِ زَيْنَبَ وَزَيْدِ بْنِ حَارِثَةَ‏.‏

Анас айтди: Зайд ибн Ҳориса (Зайнабдан) шикоят қилгани келди. Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Аллаҳдан қўрқ ва хотинингни ўзингда ушла" деяверди. Оиша: "Агар Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бирор нарсани яширадиган бўлганида, бу(оят)ни яширар эди" деди. Зайнаб Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг (бошқа) завжаларига фахрланиб: "Сизларни аҳлингиз (оилангиз) уйлантирди, мени эса Аллаҳ таоло етти осмон узрадан уйлантирди" дер эди. (Собитдан:) «Сен — Аллаҳ ошкор қилувчи бўлган нарсани ўз ичингда яширассан ва одамлардан қўрқасан» (ояти) Зайнаб ва Зайд ибн Ҳориса ҳақида нозил бўлган.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Абу Довуд, 2310-ҳадисТалоқ китоби

Сени яратган Аллаҳга шерик (тенг) қилишинг Сен билан бирга овқат ейди деб қўрқиб, фарзандингни ўлдиришинг Қўшнингнинг хотини билан зино қилишинг

Сунани Абу Довуд, 5156-ҳадисОдоб китоби

Намозга, намозга! Қўл остингиздагилар (қулларингиз) ҳақида Аллаҳдан қўрқинглар

Сунани Термизий, 1987-ҳадисЯхшилик ва силаи раҳм китоби

Қаерда бўлсанг, Аллаҳдан қўрқ, ёмонлик ортидан яхшилик қил — у (ёмонликни) ўчиради ва одамлар билан чиройли хулқ ила муомала қил,

Сунани Абу Довуд, 2548-ҳадисЖиҳод китоби

Бу тилсиз ҳайвонлар ҳақида Аллаҳдан қўрқинглар, уларга соғлом ҳолатида мининглар ва соғлом ҳолатида енглар.

Саҳиҳул Бухорий, 4563-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Ҳасбуналлаҳ ва ниъмал-вакийл (Бизга Аллаҳ кифоя, У нақадар яхши вакил) Одамлар сизларга қарши тўпланди, улардан қўрқинглар Ҳасбуналлаҳ ва ниъмал-вакийл

Сунани Термизий, 3212-ҳадисТафсир китоби

Мана бу оят: «Аллаҳ ошкор қилувчи нарсани кўнглингда яширар ва одамлардан қўрқар эдинг. Хотинингни ўз никоҳингда ушлаб тур ва Аллаҳдан қўрқ, Бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.