Саҳиҳи Муслим — 1544-ҳадис

Масжидлар китоби · Мусулмонларга офат тушганда қунут ўқишнинг мустаҳаблиги

1544-ҳадисXalqaro 676Саҳиҳи Муслим · Масжидлар китоби

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، حَدَّثَنَا مُعَاذُ بْنُ هِشَامٍ، حَدَّثَنِي أَبِي، عَنْ يَحْيَى بْنِ أَبِي كَثِيرٍ، قَالَ حَدَّثَنَا أَبُو سَلَمَةَ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا هُرَيْرَةَ، يَقُولُ وَاللَّهِ لأُقَرِّبَنَّ بِكُمْ صَلاَةَ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏.‏ فَكَانَ أَبُو هُرَيْرَةَ يَقْنُتُ فِي الظُّهْرِ وَالْعِشَاءِ الآخِرَةِ وَصَلاَةِ الصُّبْحِ وَيَدْعُو لِلْمُؤْمِنِينَ وَيَلْعَنُ الْكُفَّارَ ‏.‏

Абу Салама ибн Абдурраҳмон Абу Ҳурайрани айтаётган ҳолда эшитди: «Аллаҳга қасам, мен сизларга Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг намозини яқинлаштираман (ўхшатаман)» дер эди. Бас Абу Ҳурайра пешинда, охирги хуфтонда ва субҳ намозида қунут тутар, мўминларга дуо қилиб, кофирларни лаънатлар эди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Абу Довуд, 1440-ҳадисВитр намози ҳукмлари

Аллаҳга қасамки, мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг намозини сизларга яқинлаштириб кўрсатаман

Сунани Абу Довуд, 1139-ҳадисНамоз китоби

Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг сизларга (юборган) элчисиман

Сунани Насоий, 1155-ҳадисТатбиқ китоби

Аллаҳга қасамки, мен сизларнинг орангизда намози Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг намозига энг ўхшашингизман,

Сунани Термизий, 3443-ҳадисДуолар китоби

Менга яқинлаш, Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бизни хайрлашганларидек мен ҳам сени хайрлашай, Динингни, омонатингни ва амалларингнинг охирини Аллаҳга омонат қилдим,

Саҳиҳул Бухорий, 6361-ҳадисДуо китоби

Аллаҳим, мен қайси бир мўминни сўкган бўлсам, буни унга қиёмат куни Сенинг (ҳузуринг)га яқинлик (қурба) қил

Саҳиҳи Муслим, 3071-ҳадисҲаж китоби

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни сенга (нисбатан) илтифотли (мулойим) кўрдим