Саҳиҳи Муслим — 1671-ҳадис

Мусофир намози · Зуҳо намозининг мустаҳаблиги

1671-ҳадисXalqaro 720Саҳиҳи Муслим · Мусофир намози

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مُحَمَّدِ بْنِ أَسْمَاءَ الضُّبَعِيُّ، حَدَّثَنَا مَهْدِيٌّ، - وَهُوَ ابْنُ مَيْمُونٍ - حَدَّثَنَا وَاصِلٌ، مَوْلَى أَبِي عُيَيْنَةَ عَنْ يَحْيَى بْنِ عُقَيْلٍ، عَنْ يَحْيَى بْنِ يَعْمَرَ، عَنْ أَبِي الأَسْوَدِ الدُّؤَلِيِّ، عَنْ أَبِي ذَرٍّ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ ‏ "‏ يُصْبِحُ عَلَى كُلِّ سُلاَمَى مِنْ أَحَدِكُمْ صَدَقَةٌ فَكُلُّ تَسْبِيحَةٍ صَدَقَةٌ وَكُلُّ تَحْمِيدَةٍ صَدَقَةٌ وَكُلُّ تَهْلِيلَةٍ صَدَقَةٌ وَكُلُّ تَكْبِيرَةٍ صَدَقَةٌ وَأَمْرٌ بِالْمَعْرُوفِ صَدَقَةٌ وَنَهْىٌ عَنِ الْمُنْكَرِ صَدَقَةٌ وَيُجْزِئُ مِنْ ذَلِكَ رَكْعَتَانِ يَرْكَعُهُمَا مِنَ الضُّحَى ‏"‏ ‏.‏

Абу Зарр Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилди)ки, у: «Бирортангизнинг ҳар бир бўғини (аъзоси) учун ҳар тонгда бир садақа (лозим бўлиб) тонгни очади; бас ҳар бир тасбиҳ (Субҳаналлаҳ) — садақа; ҳар бир таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) — садақа; ҳар бир таҳлил (Ло илаҳа иллаллаҳ) — садақа; ҳар бир такбир (Аллаҳу акбар) — садақа; яхшиликка буюриш — садақа; ёмонликдан қайтариш — садақа. Шуларнинг (ҳаммаси)га ўрнида — кишининг дуҳодан ўқиган икки ракати кифоя қилади» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Абу Довуд, 1296-ҳадисНафл намозлар

Намоз икки-икки ракъатдир: ҳар икки ракъатда ташаҳҳуд ўқишинг, (Аллаҳга) тазарруъ қилиб камтарлик билдиришинг, қўлларингни (дуога) очиб, ‹Аллаҳумма, Аллаҳумма› дейишингдир. Ким буни қилмаса, у (намоз) нуқсонлидир…

Саҳиҳи Муслим, 2329-ҳадисЗакот китоби

Эй Расулуллаҳ, дастурхон (мол-давлат) эгалари ажрларни олиб кетдилар; биз намоз ўқиганимиздек намоз ўқийдилар, биз рўза тутганимиздек рўза тутадилар ва молларининг ортиқчасидан садақа қиладилар Аллаҳ сизларга ҳам…

Сунани Абу Довуд, 5243-ҳадисОдоб китоби

Одам боласининг ҳар бир бўғини устига (ҳар) тонг садақа (лозим бўлади): Учраган кишига салом бериши садақа, яхшиликка буюриши садақа, ёмонликдан қайтариши садақа, йўлдан озорни олиб ташлаши садақа, аҳли…

Сунани Насоий, 1163-ҳадисТатбиқ китоби

Ҳар икки ракатда ўтирганингизда, айтинг: Ат-таҳийёту лиллаҳи вас-салавоту ват-тоййибот, ас-салому алайка айюҳан-Набийю ва роҳматуллаҳи ва барокатуҳ, ас-салому алайно ва ало ибодиллаҳис-солиҳин, ашҳаду ан ла илаҳа…

Саҳиҳул Бухорий, 6251-ҳадисИжозат сўраш

Ва алайкас салом; қайт ва намоз ўқи, чунки сен намоз ўқимадинг Ва алайкас салом; қайт ва намоз ўқи, чунки сен намоз ўқимадинг Намозга турганингда, таҳоратни тўкис қил, сўнг қиблага юзланиб такбир айт, сўнг…

Сунани Абу Довуд, 1286-ҳадисНафл намозлар

Ҳар бирингизнинг ҳар бир бўғини ҳисобига ҳар куни садақа керак бўлади: ҳар бир намоз учун унга садақа, рўза садақа, ҳаж садақа, тасбеҳ садақа, такбир садақа, таҳмид (ҳамд айтиш) садақадир Буларнинг бирортангизга…