Саҳиҳи Муслим — 1808-ҳадис

Мусофир намози · Тун намозидаги дуо

1808-ҳадисXalqaro 769Саҳиҳи Муслим · Мусофир намози

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، عَنْ مَالِكِ بْنِ أَنَسٍ، عَنْ أَبِي الزُّبَيْرِ، عَنْ طَاوُسٍ، عَنِ ابْنِ، عَبَّاسٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَقُولُ إِذَا قَامَ إِلَى الصَّلاَةِ مِنْ جَوْفِ اللَّيْلِ ‏ "‏ اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ نُورُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَلَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ قَيَّامُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَلَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ أَنْتَ الْحَقُّ وَوَعْدُكَ الْحَقُّ وَقَوْلُكَ الْحَقُّ وَلِقَاؤُكَ حَقٌّ وَالْجَنَّةُ حَقٌّ وَالنَّارُ حَقٌّ وَالسَّاعَةُ حَقٌّ اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْكَ أَنَبْتُ وَبِكَ خَاصَمْتُ وَإِلَيْكَ حَاكَمْتُ فَاغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَأَخَّرْتُ وَأَسْرَرْتُ وَأَعْلَنْتُ أَنْتَ إِلَهِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ ‏"‏ ‏.‏

Ибн Аббос (ривоят қилди)ки: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) тун ярисидан намозга турса: «Аллаҳумма, лакал-ҳамд, Анта нурус-самавоти вал-арди ва ман фийҳинна; ва лакал-ҳамд, Анта қайямус-самавоти вал-арди ва ман фийҳинна; ва лакал-ҳамд, Анта Роббус-самавоти вал-арди ва ман фийҳинна; Антал-ҳаққ, ва ваъдука-л-ҳаққ, ва қавлука-л-ҳаққ, ва лиқўука ҳаққ, вал-жаннату ҳаққ, ван-нару ҳаққ, вас-сааъату ҳаққ. Аллаҳумма, лака асламту, ва бика аманту, ва алайка таваккалту, ва илайка анабту, ва бика хосамту, ва илайка ҳакамту; фағфир ли ма қаддамту ва аххорту ва асрарту ва аъланту; Анта илаҳи, ло илаҳа илла Анта (Аллаҳим, ҳамд Сенгадир; Сен осмонлар ва ер ҳамда улардаги нарсаларнинг нурисан; ҳамд Сенгадир, Сен осмонлар ва ер ҳамда улардагиларни (қоим қилиб) сақловчисан; ҳамд Сенгадир, Сен осмонлар ва ер ҳамда улардагиларнинг Роббисан; Сен Ҳақсан, Сенинг ваъданг ҳақ, Сўзинг ҳақ, (Сенга) йўлиқиш ҳақ, жаннат ҳақ, дўзах ҳақ, қиёмат ҳақ. Аллаҳим, Сенга таслим бўлдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккул қилдим, Сенга қайтдим (юзланди м), Сен (ёрдам, ҳужжат) билан (душман билан) баҳслашди м, Сенга ҳукм ташлади м (ҳакам қилдим); бас мен илгари қилган ва кейин қолдирган, яширган ва ошкор қилган (гуноҳ)ларимни мағфират қил; Сен Илоҳимсан, Сендан ўзга илоҳ йўқ)» дер эди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Термизий, 3418-ҳадисДуолар китоби

Аллаҳим, ҳамд Сенгадир, Сен осмонлар ва ернинг нурисан, ҳамд Сенгадир, Сен осмонлар ва ерни барпо қилиб тургувчисан, ҳамд Сенгадир, Сен осмонлар ва ернинг ва улардагиларнинг Роббисан, Сен Ҳақдирсан, ваъданг ҳақдир,…

Саҳиҳул Бухорий, 6317-ҳадисДуо китоби

Аллаҳим, ҳамд Сенга хосдир, Сен осмонлар, ер ва улардагиларнинг нурисан; ҳамд Сенга хосдир, Сен осмонлар, ер ва улардагиларнинг Қойимисан (тутиб турувчиси); ҳамд Сенга хосдир, Сен Ҳақсан, Сенинг ваъданг ҳақ, сўзинг…

Саҳиҳул Бухорий, 1120-ҳадисТаҳажжуд намози

Аллаҳумма лакал-ҳамд, анта қаййимус-самавати вал-арзи ва ман фиҳинна ва лакал-ҳамд, лака мулкус-самавати вал-арзи ва ман фиҳинна, ва лакал-ҳамд, анта нурус-самавати вал-арз, ва лакал-ҳамд, антал-ҳаққ, ва ваъдукал-ҳаққ,…

Сунани Абу Довуд, 771-ҳадисНамоз китоби

Аллаҳим, ҳамд Сенгадир, Сен осмонлар ва ернинг нурисан. Ҳамд Сенгадир, Сен осмонлар ва ерни бошқарувчисан. Ҳамд Сенгадир, Сен осмонлар, ер ва улардагиларнинг Роббисан. Сен Ҳақсан, Сенинг сўзинг ҳақдир, Сенинг…

Сунани Насоий, 1619-ҳадисТунги намоз ва кундузги нафл намозлар китоби

Аллаҳим, ҳамд Сенга хосдир, Сен осмонлар ва ер ҳамда улардаги нарсаларнинг нурисан. Ҳамд Сенга хосдир, Сен осмонлар ва ер ҳамда улардаги нарсаларни сақловчисан. Ҳамд Сенга хосдир, Сен осмонлар ва ер ҳамда улардаги…

Сунани Термизий, 3422-ҳадисДуолар китоби

Юзимни осмонлар ва ерни яратган Зотга, ҳаққа мойил бўлган ҳолда қаратдим, ва мен мушриклардан эмасман. Албатта намозим, қурбонлигим, ҳаётим ва ўлимим оламлар Робби Аллаҳникидир, Унинг шериги йўқ, мен шунга…