Саҳиҳи Муслим — 2115-ҳадис

Кусуф намози · Кусуф намозига чақириқ: Намоз жамоат билан

2115-ҳадисСаҳиҳи Муслим · Кусуф намози

وَحَدَّثَنَا عُبَيْدُ اللَّهِ بْنُ مُعَاذٍ الْعَنْبَرِيُّ، وَيَحْيَى بْنُ حَبِيبٍ، قَالاَ حَدَّثَنَا مُعْتَمِرٌ، عَنْ إِسْمَاعِيلَ، عَنْ قَيْسٍ، عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ إِنَّ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ لَيْسَ يَنْكَسِفَانِ لِمَوْتِ أَحَدٍ مِنَ النَّاسِ وَلَكِنَّهُمَا آيَتَانِ مِنْ آيَاتِ اللَّهِ فَإِذَا رَأَيْتُمُوهُ فَقُومُوا فَصَلُّوا ‏"‏ ‏.‏

Абу Масъуд (ривоят қилди)ки: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Албатта қуёш ва ой одамлардан ҳеч бирининг ўлими сабабли тутилмайди; лекин улар иккови Аллаҳнинг оятларидан икки оятдир; бас уни кўрсангиз, туринг ва намоз ўқинг» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 1041-ҳадисКусуф намози

Албатта қуёш ва ой одамлардан бировнинг ўлими учун тутилмайди, балки улар Аллаҳнинг оятларидан икки оятдир. Уларни кўрсангиз, туриб намоз ўқинглар

Саҳиҳи Муслим, 2121-ҳадисКусуф намози

Албатта қуёш ва ой ҳеч кимнинг ўлими ҳам, ҳаёти сабабли ҳам тутилмайди; лекин улар иккови Аллаҳнинг оятларидан бир оят(аломат)дир; бас уларни кўрсангиз, намоз ўқинг

Саҳиҳул Бухорий, 3201-ҳадисЯратилиш бошланиши

Албатта, қуёш ва ой бирор кишининг ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайди; лекин улар иккиси Аллаҳнинг оятларидан икки оятдир. Бас, уларни (тутилганини) кўрсангиз, намоз ўқинглар

Саҳиҳул Бухорий, 1058-ҳадисКусуф намози

Албатта қуёш ва ой бировнинг ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайди, балки улар Аллаҳнинг оятларидан икки оятдир, у (Аллаҳ) уларни бандаларига кўрсатади. Буни кўрсангиз, намозга шошилинглар

Саҳиҳул Бухорий, 1042-ҳадисКусуф намози

Албатта қуёш ва ой бировнинг ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайди, балки улар Аллаҳнинг оятларидан икки оятдир. Уларни кўрсангиз, намоз ўқинглар

Сунани Насоий, 1462-ҳадисКусуф китоби

Албатта қуёш ва ой бировнинг ўлими учун тутилмайди, балки улар Аллаҳ азза ва жалланинг оятларидан (белгиларидан) иккитасидир. Бас, уларни (тутилган ҳолда) кўрсангиз, намоз ўқинглар,