Саҳиҳи Муслим — 2121-ҳадис

Кусуф намози · Кусуф намозига чақириқ: Намоз жамоат билан

2121-ҳадисXalqaro 914Саҳиҳи Муслим · Кусуф намози

وَحَدَّثَنِي هَارُونُ بْنُ سَعِيدٍ الأَيْلِيُّ، حَدَّثَنَا ابْنُ وَهْبٍ، أَخْبَرَنِي عَمْرُو بْنُ الْحَارِثِ، أَنَّ عَبْدَ الرَّحْمَنِ بْنَ الْقَاسِمِ، حَدَّثَهُ عَنْ أَبِيهِ الْقَاسِمِ بْنِ مُحَمَّدِ بْنِ أَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ، عَنْ عَبْدِ، اللَّهِ بْنِ عُمَرَ أَنَّهُ كَانَ يُخْبِرُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ ‏ "‏ إِنَّ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ لاَ يَخْسِفَانِ لِمَوْتِ أَحَدٍ وَلاَ لِحَيَاتِهِ وَلَكِنَّهُمَا آيَةٌ مِنْ آيَاتِ اللَّهِ فَإِذَا رَأَيْتُمُوهُمَا فَصَلُّوا ‏"‏ ‏.‏

Абдуллаҳ ибн Умар Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилар эдики, у: «Албатта қуёш ва ой ҳеч кимнинг ўлими ҳам, ҳаёти сабабли ҳам тутилмайди; лекин улар иккови Аллаҳнинг оятларидан бир оят(аломат)дир; бас уларни кўрсангиз, намоз ўқинг» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 3201-ҳадисЯратилиш бошланиши

Албатта, қуёш ва ой бирор кишининг ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайди; лекин улар иккиси Аллаҳнинг оятларидан икки оятдир. Бас, уларни (тутилганини) кўрсангиз, намоз ўқинглар

Саҳиҳи Муслим, 2115-ҳадисКусуф намози

Албатта қуёш ва ой одамлардан ҳеч бирининг ўлими сабабли тутилмайди; лекин улар иккови Аллаҳнинг оятларидан икки оятдир; бас уни кўрсангиз, туринг ва намоз ўқинг

Саҳиҳул Бухорий, 3204-ҳадисЯратилиш бошланиши

Қуёш ва ой бирор кишининг ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайди; лекин улар иккиси Аллаҳнинг оятларидан икки оятдир. Бас, уларни кўрсангиз, намоз ўқинглар

Саҳиҳул Бухорий, 1042-ҳадисКусуф намози

Албатта қуёш ва ой бировнинг ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайди, балки улар Аллаҳнинг оятларидан икки оятдир. Уларни кўрсангиз, намоз ўқинглар

Саҳиҳул Бухорий, 1041-ҳадисКусуф намози

Албатта қуёш ва ой одамлардан бировнинг ўлими учун тутилмайди, балки улар Аллаҳнинг оятларидан икки оятдир. Уларни кўрсангиз, туриб намоз ўқинглар

Саҳиҳул Бухорий, 1057-ҳадисКусуф намози

Қуёш ва ой бировнинг ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайди, балки улар Аллаҳнинг оятларидан икки оятдир. Уларни кўрсангиз, намоз ўқинглар