Сунани Насоий — 3230-ҳадис

Никоҳ китоби · Зинокорларга уйланишнинг макруҳлиги

3230-ҳадисСунани Насоий · Никоҳ китоби

أَخْبَرَنَا عُبَيْدُ اللَّهِ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى، عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ تُنْكَحُ النِّسَاءُ لأَرْبَعَةٍ لِمَالِهَا وَلِحَسَبِهَا وَلِجَمَالِهَا وَلِدِينِهَا فَاظْفَرْ بِذَاتِ الدِّينِ تَرِبَتْ يَدَاكَ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Убайдуллаҳ ибн Саид хабар берди, у деди: бизга Яҳё, Убайдуллаҳдан, у Саид ибн Абу Саиддан, у отасидан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилдики), у: «Аёлларга тўрт нарсаси учун уйланилади: моли, шараф-насаби, гўзаллиги ва дини учун. Сен диндорини ихтиёр қил, қўлларинг тупроққа белансин (бардам бўл)!» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Термизий, 1086-ҳадисНикоҳ китоби

Албатта аёлга (тўрт нарса) дини, моли ва гўзаллиги учун уйланилади. Сен диндор (аёл)ни (танлашинг) лозим, қўлларинг тупроққа белансин (диндорни топгин),

Сунани Абу Довуд, 2047-ҳадисНикоҳ китоби

Аёллар тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, насл-насаби учун, гўзаллиги учун ва дийни учун. Сен дийндор бўлганини ғанимат бил, қўлларинг тупроққа белансин (яъни муваффақиятга эрис).

Саҳиҳул Бухорий, 5090-ҳадисНикоҳ китоби

Аёл тўрт (нарса) учун никоҳ қилинади: моли учун, ҳасаб-насаби учун, гўзаллиги учун ва дийни учун. Бас, дийнли (аёл)ни қўлга киритишга урин, қўлинг тупроққа тегсин (саодатга эришасан)

Саҳиҳи Муслим, 3635-ҳадисЭмизиш китоби

Аёл тўрт (нарса) учун никоҳланади: моли учун, насл-насаби (шарафи) учун, гўзаллиги учун ва дийни учун. Бас, дийнли (аёл)ни қўлга кирит — қўлларинг тупроққа белансин

Саҳиҳи Муслим, 3740-ҳадисТалоқ китоби

Аёл бир ўлик (киши) учун уч (кун)дан ортиқ мотам тутмасин, фақат эри учун тўрт ой-у ўн (кун); бўялган кийим киймасин, фақат асб (Яман) матоси (мустасно); сурма қўймасин ва хуш бўй тегизмасин, фақат ҳайздан…

Сунани Насоий, 3291-ҳадисНикоҳ китоби

ки), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бир вақтнинг ўзида жамланадиган тўрт (турдаги) аёллардан қайтардилар: бир аёл билан унинг аммаси, бир аёл билан унинг холаси (жамланишидан).