Сунани Насоий — 3999-ҳадис

Қон тўкишни ман қилиш китоби · Қон тўкишнинг оғирлиги

3999-ҳадисСунани Насоий · Қон тўкишни ман қилиш китоби

أَخْبَرَنَا قُتَيْبَةُ، قَالَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ عَمَّارٍ الدُّهْنِيِّ، عَنْ سَالِمِ بْنِ أَبِي الْجَعْدِ، أَنَّ ابْنَ عَبَّاسٍ، سُئِلَ عَمَّنْ قَتَلَ مُؤْمِنًا مُتَعَمِّدًا ثُمَّ تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا ثُمَّ اهْتَدَى فَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ وَأَنَّى لَهُ التَّوْبَةُ سَمِعْتُ نَبِيَّكُمْ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ يَجِيءُ مُتَعَلِّقًا بِالْقَاتِلِ تَشْخُبُ أَوْدَاجُهُ دَمًا فَيَقُولُ أَىْ رَبِّ سَلْ هَذَا فِيمَ قَتَلَنِي ‏"‏ ‏.‏ ثُمَّ قَالَ وَاللَّهِ لَقَدْ أَنْزَلَهَا اللَّهُ ثُمَّ مَا نَسَخَهَا ‏.‏

Бизга Қутайба хабар бериб, деди: бизга Суфён ривоят қилди, у Аммор ад-Дуҳнийдан, у Солим ибн Абул-Жаъддан (ривоят қилишича): Ибн Аббосдан мўминни қасддан ўлдириб, сўнг тавба қилиб, имон келтириб, солиҳ амал қилган, сўнг тўғри йўлга юрган киши ҳақида сўралди. Ибн Аббос деди: Унга қаердан тавба бўлсин?! Мен Набийингиз (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг шундай деганини эшитдим: «(Ўлдирилган киши) қотилига осилган, томир(лари)дан қон отилиб чиқиб турган ҳолда келиб: «Эй Роббим, бундан сўра, нима учун мени ўлдирди?» дейди.» Сўнг (Ибн Аббос): Аллаҳга қасамки, Аллаҳ уни (бу оятни) нозил қилди, сўнгра уни бекор қилмади, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 4005-ҳадисҚон тўкишни ман қилиш китоби

Қиёмат куни ўлдирилган киши қотилни қошининг сочидан ушлаб, боши қўлида, томир-бўғинларидан қон оқиб турган ҳолда олиб келади ва: «Эй Роббим, бу мени ўлдирди! Ким бир мўминни билқасд ўлдирса... Бу (оят)…

Сунани Насоий, 3997-ҳадисҚон тўкишни ман қилиш китоби

Бир киши бошқа бир кишининг қўлидан ушлаб келиб: «Эй Роббим, мана шу мени ўлдирди, Нима учун уни ўлдирдинг? Иззат Сенга бўлсин, деб ўлдирдим, Албатта у (иззат) Менингдир, Албатта мана шу мени ўлдирди, Нима…

Сунани Насоий, 3998-ҳадисҚон тўкишни ман қилиш китоби

Қиёмат куни ўлдирилган киши ўз қотилини олиб келиб: «Бундан сўра, нима учун мени ўлдирди? Мен уни фалончининг мулки (салтанати) учун ўлдирдим,

Сунани Термизий, 3029-ҳадисТафсир китоби

Қиёмат куни ўлдирилган киши ўлдирган кишини (етаклаб) келади, (ўзининг) пешона сочи ва боши қўлида, томир(лар)идан қон отилиб туради, у: «Эй Раббим, мана шу мени ўлдирди, Ким бир мўминни қасддан ўлдирса,…

Сунани Насоий, 4866-ҳадисҚасома, қисос ва дият китоби

Унга қаёқдан тавба бўлсин! Мен сизларнинг Набийингиз (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «(Мақтул қиёматда) қотилга осилиб, томир-томирларидан қон отилиб турган ҳолда келиб: «Буни сўранг, мени нима учун ўлдирди? Аллаҳга…

Сунани Абу Довуд, 3234-ҳадисЖаноза китоби

Мен Роббим таолодан унга (онамга) мағфират сўрашга изн сўрадим, аммо менга изн берилмади. Сўнг унинг қабрини зиёрат қилишга изн сўрадим, бас менга изн берилди. Энди қабрларни зиёрат қилинглар, чунки у ўлимни…