Сунани Насоий — 461-ҳадис

Намоз китоби · Беш вақт намозни муҳофаза қилиш

461-ҳадисСунани Насоий · Намоз китоби

أَخْبَرَنَا قُتَيْبَةُ، عَنْ مَالِكٍ، عَنْ يَحْيَى بْنِ سَعِيدٍ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ يَحْيَى بْنِ حَبَّانَ، عَنِ ابْنِ مُحَيْرِيزٍ، أَنَّ رَجُلاً، مِنْ بَنِي كِنَانَةَ يُدْعَى الْمُخْدَجِيَّ سَمِعَ رَجُلاً، بِالشَّامِ يُكْنَى أَبَا مُحَمَّدٍ يَقُولُ الْوِتْرُ وَاجِبٌ ‏.‏ قَالَ الْمُخْدَجِيُّ فَرُحْتُ إِلَى عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ فَاعْتَرَضْتُ لَهُ وَهُوَ رَائِحٌ إِلَى الْمَسْجِدِ فَأَخْبَرْتُهُ بِالَّذِي قَالَ أَبُو مُحَمَّدٍ فَقَالَ عُبَادَةُ كَذَبَ أَبُو مُحَمَّدٍ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ خَمْسُ صَلَوَاتٍ كَتَبَهُنَّ اللَّهُ عَلَى الْعِبَادِ مَنْ جَاءَ بِهِنَّ لَمْ يُضَيِّعْ مِنْهُنَّ شَيْئًا اسْتِخْفَافًا بِحَقِّهِنَّ كَانَ لَهُ عِنْدَ اللَّهِ عَهْدٌ أَنْ يُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ وَمَنْ لَمْ يَأْتِ بِهِنَّ فَلَيْسَ لَهُ عِنْدَ اللَّهِ عَهْدٌ إِنْ شَاءَ عَذَّبَهُ وَإِنْ شَاءَ أَدْخَلَهُ الْجَنَّةَ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Қутайба, Моликдан, у Яҳё ибн Саиддан, у Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳаббондан, у Ибн Муҳайриздан хабар бердики, Бани Кинонадан ал-Мухдажий деб аталувчи бир киши Шомда Абу Муҳаммад куняли бир кишининг: «Витр вожибдир,» деганини эшитган экан. Ал-Мухдажий деди: «Мен Убода ибн Сомитнинг олдига бордим, у масжидга кетаётган эди, мен уни тўхтатиб, Абу Муҳаммад айтган нарсани унга хабар бердим. Убода: «Абу Муҳаммад ёлғон айтибди. Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг шундай деганларини эшитганман: «Аллаҳ бандаларга беш вақт намозни ёзиб (фарз қилиб) қўйди. Ким уларни адо этиб, уларнинг ҳаққини енгил-элпи қилиб ҳеч нарсасини зое қилмаса, у учун Аллаҳнинг ҳузурида уни жаннатга киритиш (ҳақида) аҳд бордир. Ким эса уларни адо этмаса, у учун Аллаҳнинг ҳузурида аҳд йўқ: хоҳласа унга азоб беради, хоҳласа уни жаннатга киритади,» дедилар».»

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Абу Довуд, 1420-ҳадисВитр намози ҳукмлари

Албатта витр вожибдир Аллаҳ бандаларга беш намозни ёзди (фарз қилди). Ким уларни ҳуқуқини енгил олиб бирор нарсасини зое қилмасдан бажарса, уни жаннатга киритиши ҳақида унга Аллаҳнинг олдида аҳд бор. Ким уларни…

Саҳиҳул Бухорий, 7448-ҳадисТавҳид китоби

Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг қизларидан бирининг ўғли жон берар эди (ўлимда эди). У (қизи) унга — ўзининг олдига келиши учун — (одам) юборди. У: "Олган(нарсаси) Аллаҳники, берган(нарсаси) ҳам Уникидир;…

Сунани Абу Довуд, 2251-ҳадисТалоқ китоби

Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам замонида лиъон қилувчиларга гувоҳ бўлдим, ўшанда мен ўн бешда эдим. Иккови лиъон қилганларида Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам уларнинг орасини ажратди. Мусаддаднинг…

Саҳиҳул Бухорий, 2988-ҳадисЖиҳод китоби

Абдуллаҳ розияллаҳу анҳудан: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Фатҳ куни Макканинг юқорисидан уловида — Усома ибн Зайдни мингаштириб — келди, ёнида Билол ва (Каъба) парда(бон)ларидан Усмон ибн Талҳа бор эди,…

Сунани Термизий, 3660-ҳадисФазилатлар китоби

Албатта, бир бандани Аллаҳ дунё кўркидан хоҳлаганини бериши билан, Ўз ҳузуридаги (неъмат) ўртасида ихтиёр қилдирди. У Ўз ҳузуридагини ихтиёр қилди, Сизни ота-боболаримиз ва оналаримиз билан фидо қилдик, эй…