أَخْبَرَنَا قُتَيْبَةُ، عَنْ مَالِكٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم رَكِبَ فَرَسًا فَصُرِعَ عَنْهُ فَجُحِشَ شِقُّهُ الأَيْمَنُ فَصَلَّى صَلاَةً مِنَ الصَّلَوَاتِ وَهُوَ قَاعِدٌ فَصَلَّيْنَا وَرَاءَهُ قُعُودًا فَلَمَّا انْصَرَفَ قَالَ " إِنَّمَا جُعِلَ الإِمَامُ لِيُؤْتَمَّ بِهِ فَإِذَا صَلَّى قَائِمًا فَصَلُّوا قِيَامًا وَإِذَا رَكَعَ فَارْكَعُوا وَإِذَا قَالَ سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ فَقُولُوا رَبَّنَا لَكَ الْحَمْدُ وَإِذَا صَلَّى جَالِسًا فَصَلُّوا جُلُوسًا أَجْمَعُونَ " .
Бизга Қутайба хабар берди, у Моликдан, у Ибн Шиҳобдан, у Анас ибн Молик (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бир отга миндилар, ундан йиқилдилар ва ўнг томонлари шилинди. Сўнг намозлардан бирини ўтирган ҳолда ўқидилар, биз ҳам орқаларида ўтирган ҳолда ўқидик. (Намоздан) чиққач, у киши: «Имом унга эргашилиши учун (қилинган). Бас, у тик туриб намоз ўқиса, сиз ҳам тик туриб ўқинг; у руку қилса, сиз ҳам руку қилинг; у «Самиаллаҳу лиман ҳамидаҳ» деганида, «Раббано лакал-ҳамд» денг; у ўтириб намоз ўқиса, ҳаммангиз ўтириб ўқинг,» дедилар.